“Ҳайхотдек савдо маркази бузилди, 1000 га яқин одам ишсиз, давлат солиқсиз қолди”


Бухоро шаҳрининг Мустақиллик кўчасидаги 2008 йилда қурилган савдо комплексининг бузиб ташлангани оқибатида 610 нафар тадбиркор ва уларнинг дўконларида ишлайдиган юзлаб сотувчилар ишсиз қолгани ҳақида тадбиркорлардан бири Зумрад Каримова OzodMikrofonга гапирди.

Зумрад Каримованинг айтишича, тадбиркорлар бу дўконларни ўз вақтида сотиб олишган, лекин шаҳар ҳокимлиги товон пули ваъда қилган бўлса-да, ҳозиргача бир сўм ҳам бермаган.

Тадбиркор, шунингдек, ҳар ойда бир миллион юз минг сўмдан солиқ пули, ер солиғи тўлаб келганини, бу даромадлар хазинасига тушмаётган давлат ҳам ҳар ойда бир неча миллион сўм зарар кўраётганини айтади.

Тадбиркор бозорнинг аввалги ва унинг бузилган ҳолати акс этган суратларни ҳам Озодликка тақдим қилди.

Бухорода бузилган савдо комплексининг аввалги ҳолати

Бухорода бузилган савдо комплексининг аввалги ҳолати

Бухорода бузилган савдо комплексининг бугунги кўриниши

Бухорода бузилган савдо комплексининг бугунги кўриниши  

https://www.ozodlik.org/a/ozodmikrofon-uzbek-tadbirkor/28653043.html

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон. “чалажон корхоналарни тирилтириш”га 1,7 трлн сўм кетади

Ўзбекистонда 2015 йилга мўлжалланган кам қувватли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича 3,7 мингдан ортиқ лойиҳадан иборат ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ...

“касалхонамиз ёймачи савдогарлар сабабли бозорга ўхшаб қолган…”

  "Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси аҳволи жудаям ачинарли. Сабаби бош врач мансабини 2 йилдан бери суистимол қилиб келмоқда. Тиббиёт бирлашмаси маъмурий биноси хусусий ...

Нақд пул режасини бажармаган тадбиркорлар терминали тўхтатиб қўйилмоқда

  "Жиззах вилояти, Мирзачўл туманида нақд пул топшириш режасини бажара олмаган тадбиркорларнинг тўлов терминали блок қилиб чиқилаяпти. Бечора аҳоли қийналмоқда. Ойлиги ...