“Банкдан валюта сўрасам, олдин раисга миннатдорчилик билдиринг дейишди”

 

“Бир масала бўйича мурожаат қилмоқчи эдим. Зора ишим битиб қолса. Ўзим талабаман. Четда ўқийман. 2017 йил 1 июль куни Сирдарё вилояти АКИБ “Ипотека Банк”ка валюта олиш бўйича мурожаат қилдим. 7 июль куни банкнинг вақтинчалик бошлиғи билан суҳбат бўлди. Амалий ёрдам беришини айтди, фақат мендан республика “Ипотека Банк”и раиси номига миннатдорчилик хати талаб қилишди.

Таъкидлаб ўтишим керак, ҳали ишим ҳал бўлмасдан миннатдорчилик хати ёздириб олинди. “Нимага бундай қилаяпсиз?” деб сўраганимда, мен бу ерда янгиман, раис хурсанд бўлади, тўғри тушунинг, деб жавоб берди. 13 июлгача ишимни ҳал қилишга ваъда беришди. Лекин ҳеч қандай амалий ёрдам бўлмади, фақат ҳар хил баҳоналар билан алдашдан бошқа гап бўлмади. 20 июль куни банк марказидан текширувчилар келди. Ўша вақт бор гапни айтганимдан кейин 1000$ тушириб беришди ва қолган суммани эртасига туширишларини айтишди. Эртасига текширувчилар кетганидан кейин яна ўша аҳвол бошланди. Мен бир ой вақтимни шу банкка сарфладим, 8 марта Порталга чиқдим. Ҳар сафар имзо қўйинг, ишингиз ҳал, дейишдию яна алдашди.

Икки марта Марказий Банк ишонч телефонига чиқдим, улар ҳам амалий ёрдам қилишга ваъда беришди, лекин ҳеч қандай ҳаракат қилинмади. Банк ходими суҳбат пайтида “Банк сизга пул беришга масъул эмас, ўқиётган бўлсангиз, ўзингиз учун ўқийсиз,” деб айтди. Президентимиз ёшлар ҳақида яхши гапларни айтадилар, ҳаракат қиладилар. Аммо биз ёшлар ҳеч қандай ўзгариш сезмадик”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-bank-konversiya/28654967.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мажбурий ижро бюроси нега фуқарога маблағларини ундириб бермаяпти?

Маълумки, кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси фаолияти юзасидан қатор норозилик кайфиятдаги хабарлар чиқмоқда. KUN.UZ таҳририятига ҳам бу каби ...

Паспорт ололмаётган жамшид каримов оч-наҳор қолди

Ўзбекистонда руҳий касалликлар шифохонасида сал кам 11 йил мажбурий ва яширин сақланган журналист Жамшид Каримов озод этилиганидан олти ой ўтиб ҳам унга паспорт берилмаяпти. ...

Умида бердиалиеванинг ноласи барчамизнинг ноламиздир

Ўтган чорак аср давомида Ўзбекистондаги жами ташкилоту муассасалар, жумладан, жойлардаги ҳокимият, ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати, суд, прокуратура идоралари ўз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400