Ўзбекистонлик қуллар: “шу ердан чиқиб кетсак бўлди”

Саратов вилояти Энгельс тумани харитасиФото муаллифлик ҳуқуқиGOOGLE

Саратов вилоятида 5 нафар ўзбекистонлик ишчи қулликка тушиб қолган. Энгельс тумани Карл Маркс посёлкасида Би-би-сига мурожаат қилувчилардан ташқари, яна тахминан 10 нафар фарғоналик муҳожирлар ҳам мажбурий меҳнат билан шуғулланишмоқда.

Муҳожирга ўқиш муҳимми, пул?

Мирзиёев мигрантлар учун нима қилиб берсин?

Россия: ёнғин қурбонлари барчаси ўзбекистонлик экани тасдиқланди

2017 йилнинг март ойида водийдан Тошкентга келиб ёлланма ишчи бўлиб юрган наманганлик йигитлар Саратовга ишлашга келишган. Келишган заҳоти хужжатлари иш берувчи томонидан олиб қўйилган ва иш ҳақи тўланмасдан ишлатилмоқда.

24 ёшли Исломбек Шариповнинг айтишича, иш берувчи билан андижонлик Мамашариф Қамбаров орқали гаплашишган.

– “Пулсиз келинглар, йўлкирани мен тўлайман. Кетишингизга ўзингиз ишлаб пул топасиз”, деган эди бошлиқ. Ҳозир “иш оғирлик қилаяпти, кетамиз”, десак, сенлар ўйнагани ё меҳмонхонага келганмисизлар, ишлайсизлар, деб талаб қилаяпти. “Ишламасанг, келган йўлкира, хужжатлар, еб-ичиш, ётоқ харажатларини ҳам тўлайсан”, деб 35 000 – 40 000 рубл (тахминан 600-700 $ )ни бўйнимизга илиб қўйяпти, – дейди Исломбек Шарипов.

Россия полицияси томонидан ушланган мигрантларФото муаллифлик ҳуқуқиAFP

Исломбекка кўра, 5 нафар наманганлик ва 10 га яқин меҳнат муҳожирлари арман миллатига мансуб “Валерик” исмли фермернинг қўлида ноилож қолган. Иш берувчи ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг паспорт ва шахсий хужжатларини олиб қўйиб, далада мажбуран ишлатмоқда.

Наманганлик муҳожирлар Тошкентда ёлланма ишчи бўлиб бирга ишлаб юрган пайтларида тахминан 50 ёшлардаги андижонлик Мамашариф Қамбаров билан танишиб қолишган. Ва Қамбаров Саратовда яхши иш борлигига ишонтириб, йигитларни ўзи билан бирга Саратовга олиб келган. Орадан биро вақт ўтиб Қамбаров қочиб кетган.

– Ҳар ой иш ҳақини нақд беради, дам олиш кунлари берилади, деган эди. Бу ерга келганимиздан кейин ўзгариб қолди. Тонгдан кечгача ер чопамиз, ўт юламиз, далани ҳамма ишини қилаяпмиз. Дам олиш куни йўқ. Унисига чидадик. Лекин келганимиздан буён бир марта 200 $ қўлимизга бермай, уйимизга жўнатди. Шу билан умуман пул ҳам бермаяпти, паспортимизни ҳам, – гапириб берди Исломбек.

Муҳожирлар ферманинг ичидаги вагонда яшаб юришибди, уларга яроқлилик муддати ўтган озиқ-овқатлар берилади. Ювиниш жойи ва ҳожатхона далада.

“Пулимизни бермаса ҳам, шу ердан чиқиб кетсак бўлди”, дейди Исломбек.

http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-40815710

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Саида мирзиёева: “амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. муаммолар ҳам етарлича”

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Facebookдаги расмий саҳифасида янги лавозимдаги ...

Венесуэлада мухолифат раҳбари ўзини президент деб эълон қилди. трамп уни тан олди

Венесуэлада мухолиф парламент - Миллий ассамблея раҳбари Хуан Гуайдо ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилди ва давлат раҳбари сифатида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда ...

Москва вилоятида беш ёшли тожик қизи ўлимидан сўнг полиция раҳбарияти ишдан бўшатилди

Серпуховода хизмат текширувидан сўнг тўрт нафар полиция ходими ишдан бўшатилди, улар маҳаллий аҳоли томонидан болалар майдончасида шубҳали эркак борлиги тўғрисидаги хабарни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400