Журналистнинг “дангал” ёлғони

Журналистнинг “дангал” ёлғони

Рузибай Азимий

Жорий йилнинг 30 июль куни “Ӯзбекистон” канали эфирида кетган “Таҳлилнома” ҳафталик дастуридан кейин Ӯзбекистон телевидениесида рӯй бераётган ӯзгаришлар, телеканалларимиздаги жонланишлар ҳақида, юртимизда сӯз эркинлиги, матбуот эркинлигига кенг йӯл берилаётганлиги тӯғрисида оғзимизни тӯлдириб гапира бошладик. Ҳамкасбимиз Комилжон Шамсиддиновнинг яқин ӯтган даврда мамлакатимизда юритилган иқтисодий сиёсат, қӯшниларимиз билан муносабатларимиз, валюта сиёсатига доир хатоликлар хусусидаги танқидий чиқишини ӯзимизча таҳлил қилиб, ҳалигача адоғига етолмаяпмиз. Журналистнинг “Яқин ӯтмишда жаҳоннинг иқтисодий пешволари Ӯзбекистоннинг пешонасига қанча тамға урган бўлса, Ӯзбекистоннинг шаънига неча бор маломатлар ёғдирган бўлса, Ӯзбекистон корчалонлари иқтисодий уқувсизликда неча бор айбланиб, бошидан не бир шўришлар кечган бўлса, шу — валюта сиёсатини, деб бўлди”, деган шарҳларини сал кам оламшумул сенсацияга айлантириб юбордик.

Танганинг иккинчи томонига, яъни айнан Ӯзбекистон телевидениесининг журналистлари шу кунгача жаҳоннинг иқтисодий пешволари томонидан Ӯзбекистоннинг пешонасига урилган тамғани, Ӯзбекистонимиз шаънига ёғдирилган маломатларни, халқимиз бошидан не бир шӯришлар ӯтганини ёритмаганига, ёритиш учун ҳаракат қилмаганига, “тӯртинчи ҳокимият” вазифасини бажармаганига мутлақо аҳамият бермадик. Каримов системасининг яловбардорлари эканини унутдик. К. Шамсиддинов валюта сиёсатига доир хатоларни таҳлил қилиш жараёнида валютанинг тӯртталаб айирбошлаш курси мавжуд бӯлганини, “қора бозор” аталмиш шармандали ҳолатнинг тараққиёт оёғига тушов бӯлиб келганини “дангал” айтди. Сӯнгра айнан президент (Ш. Мирзиёев) бошлаган ислоҳотлар сабаб, “қора бозор” аста-секин абас бӯлиб, йӯқлик сари равона бӯлаётганига алоҳида урғу берди. Яна ёлғон информация! Аксинча шу кунларда “қора бозор”имиз ҳар қачонгидан кӯра янада кенгайди. Қора бозорларимизнинг йӯқлик сари равона бӯлаётганига ҳамманинг ишониши қийин. Буни ёлғонга йӯйишни хоҳлаган ТВ журналистлари билан пойтахтимизнинг бир неча жойларида аллақачон ташкил топган валюта қора бозорига бирга боришимиз, валютчикларнинг ҳар қачонгидан кӯра эмин-эркин фаолият юритаётганини кӯрсатишимиз мумкин. Аммо буни журналистларимизнинг ӯзлари ҳам яхши билишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.
Бизнинг журналистларимиз яна ӯша-ӯша раҳбарлар “ташаббуси” билан йӯқни бор, борни йӯқ қилиш ғоясини танлаяпди. Биз қачон мустақил тарзда, “тӯртинчи ҳокимият” вакили сифатида ӯзимизча бирор бир ишни уддалаймиз?! Қачонгача юқоридан буйруқ кутиб яшаймиз, ижод қиламиз? Шулар ҳақида ӯйларкансан,
“Бирдамлик” ХДҲ лидерининг мамлакатимиздаги сиёсий журналистикага доир танқидий фикрлари ниҳоятда тӯғрилигига, аччиқ, лекин очиқ ҳақиқат эканига ишонч ҳосил қиласан, киши.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2018 йилги давлат бюджети тасдиқланди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг XIII ялпи мажлис йиғилишида Ўзбекистоннинг 2018 йилги давлат бюджети тасдиқланди. Унда ялпи ички маҳсулотнинг 0,02 фоизи ёки 59 млрд сўм ...

“ҳоким комбайн бермагани сабаб фермернинг ўрилмаган буғдойи ёниб кетди”

  ​"Жиззах вилояти Зафаробод туманида 2-бўлим "Қудрат" фермер хўжалигида 20 гектар ғалла бор эди. Афсус ўт тушди, ҳаммаси ёниб, кул бўлди. Ўт ўчирувчилар етиб келганича ...

Кўчирмакашлик: фарғонанинг сайёҳлик рамзи ўғирлик бўлиб чиқди

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш агентлиги Фарғонанинг сайёҳлик рамзи плагиат бўлиб чиққач, уни ўзгартиришга қарор қилди. Россиянинг Brandson бренд агентлиги Ўзбекистон ...