“Университет қабул комиссияси шунчалик лоқайдми ёки савиясизми?”

 

“Қарши давлат университетига ҳужжат топширган эдик. ДТМ (имтиҳонга кириш варақаси – таҳр.) олиш учун борганимизда, “Қарши туманидан оласизлар”, дейишди. 30 июл куни шунча узоқ жойга бориб, Бешкент шаҳридан ДТМни олиб келдик. 1 август куни соат 6 да яна Бешкент туманига йўл олдик. Қарши ва Бешкентни боғлаб турувчи Қарши бош каналининг ёнидаги йўл ёпилган экан.

“Бешкентгача қандай етиб оламиз?”, десак, “қишлоқнинг ичидан йўл бор, айланиб ўтасизлар”, деб, милиция ходимлари қўймади. Мана шу қишлоқларнинг экин экилган далаларида кўп марталаб адашиб, 2 соатда Бешкентга етиб бордик. Аслида йўл ярим соатлик эди.

Жуда сарсон бўлиб, ўқишга киришдан ҳам кўнглимиз совиб, аранг етиб олдик. У ерга етиб борсак, яна бир ҳангомани кўринг. Жуда кўпчилик абитуриентларнинг қўлидаги ДТМда на имтиҳон бўладиган биноси, на гуруҳ рақами ёзилган.

Қарши давлат университетининг қабул комиссияси шунчалик лоқайдми ёки савиясиз? Бу абитуриентлар қаерга имтиҳонга киришини фол очтириб, билиб олишадими?”

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-dtm-imtihon/28659019.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бўстон шаҳарчасида талон-тарож қилинмаган объект қолдими?

Жиззах вилояти Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида ҳозирги кунда 12 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилишади. Кейинги пайтларда Бўстон шаҳарчасида замонавий бинолар, иншоатлар ...

“мозор олдидаги йўлларга қаранг…”

    "Мен Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасидаги автомобил йўллари яроқсиз ҳолатдалигини айтмоқчиман. Ушбу муаммомизни ҳал қилишга ёрдам беринг! ...

“президентнинг гапларига қарамай, 16 минг сўм турадиган дорини 145 мингга сотишмоқда”

  "Тошкентдаги дорихоналарда 16 минг сўм турадиган "Гепарин" дорисини менга 145 мингга сотишди. Россияда ишлаб чиқарилгани эса, 40 минг сўм туради. Аммо, бу "Ника-Фарм" ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400