Тошкентда “Тозалаш-Антитеррор” тадбирида 4 ярим минг кишига маъмурий чора кўрилди

 


Тошкентда 30 июлдан бери ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбирида рўйхатдан ўтмай пойтахтда яшаётган 4 ярим минг кишига маъмурий чора кўрилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси сайтида берилган маълумотга кўра, Мустақиллик байрамининг 26 йиллигини нишонлашга тайёргарлик доирасида ўтказилган тадбир давомида “қўп қаватли уйлардаги 96 минг 864 та хонадон, якка тартибдаги 34 минг 380 та хонадон ва 5 минг 452 та корхона-ташкилотлар текшириб чиқилган”.

Натижада, жами 4 минг 479 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шундан рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилаётган шахсларга нисбатан 4 минг 265 та, пропискаси бўлмаган шахсларга турган жойи бўйича яшашига йўл қўйгани учун жами 146 нафар хонадон эгалари ва пропискасиз яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилганлиги учун жами 68 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Текширув жараёнида ИИВ идораларига олиб келинган шахслар билан тезкор-профилактик суҳбатлар ўтказилган. Шундан 59 нафар шахс ИИББнинг Реаблитация марказига жойлаштирилган ҳамда 78 нафар вояга етмаган ўсмирлар Вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига юборилган.

Ҳисобда турувчи шахслар билан профилактик тушунтириш суҳбатлари ўтказилгани, шу билан бирга ҳуқуқбузарлик содир этган жами 456 нафар шахслар профилактик ҳисобга олингани ҳам маълум қилинди. Мавзе ва махаллаларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашмақсадида кўп қаватли уйларга қўшимча 86 та видеокузатув камералари ўрнатилган.

https://www.ozodlik.org/a/28661667.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақтўбеда намойишчилар маҳаллий ҳокимият вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда, улар ўзларини “террорчи” деб аталишига қарши бўлмоқда

Озодлик радиосининг қозоқ хизматининг хабар беришича, Ақтўбеда оммавий ўғирлик содир бўлмаган. Намойишчилар орасидан фаол гуруҳ тузилиб, тунда ҳокимлик, аэропорт ва вокзални ...

“gallup” омма фикрини ўрганиш маркази хулоса қилади: ‘ўзбекистонликлар дунёдаги энг хушчақчақ учта халқдан биттаси’?…

Қозоғистондаги тартибсизликларда камида 164 киши ҳалок бўлди

Қозоғистондаги тартибсизликларда камида 164 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Қозоғистон ОАВлари соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.   Ҳалок бўлганларнинг аксарияти ...