МАНТИҚСИЗ ИҚТИСОД

Узоқроқ манзилга бир тадбиркор йигит билан таксида бирга кетдик. Йўлда тадбиркор йигит ўзининг “учар”лиги-ю бойлигини намоён қилиб, роса мақтаниб борди. Мен унинг беъмани сўзларидан маъно топиш учун аниқ саволлар бериб бордим.
– Нима фаолият билан шуғулланасиз, ука?
– Пайнетчиман. Фирмам бор. Туманда тўртта жойда точкам бор.
– Пайнетда даромад каттами?
– Ий-е, ака нима деяпсиз? Ҳамма даромад пайнетдаку, биз пайнетни “пайест” деймиз ака. Бутун бойлигимиз пайнет ва пластикдан.
– Наҳотки, сизга бериладиган икки фоиз ҳисобидан ҳам бойиса бўладими?.
– Ака, сиз анойимисиз, у икки фоиз садақа пули-ку, эй.. Менга қаранг, пайнетда вофшее даромад бошқача. Эрталабдан кечгача нақд пулга пайнет урасиз.. сезонида тўрта точка кунига ўн, ўн беш миллионгача уради. Бу ёғи терминалга пластик сотиб олаверасиз, сотиб олаверасиз. Гоҳи паллалар йигирма фоизгача пластик нақд қилдик. Бўмагандаям ўн фоиз ест ака.. Энди ўйлаб кўринг кунлик даромад қанча..
– Бунга банклар индамайдими? Солиқ органлари бор..
– Банк менга нима дейди? У менга хўжайинми? Баъзида банкнинг ўзи мендан нақд пул сотиб олади.
– Қандай қилиб?
– Мана муундай- тадбиркор менга бурилиб ўтирди- Банкнинг раиси менга одам юборади. Аҳвол чатоқ дейди. Бугун иложини қилиб кўпроқ нақд топширсин, дейди. Мен кўнаман. Ойда охирида икки уч кун банкка ёрдам бераман. Пенсиягами, бечара ўқитувчигами пул етмаса, ёрдам бериш керакда, уларам одам-ку. Кейин банкнинг одами менга тўр фоизини қайтаради?
– Нега? – ажабландим мен- Банк сиздан фоиз олиш ўрнига қайтарадими?
– Нега тушунмайсиз, ака. Қайтармайди, улар ҳам нақд пул олаётган кассирларга олти, етти фоизга нақд пулни сотади. Икки, учини чўнтакка уриб тўртини менга беради. Любой кассир бунга рози. Ўн, йигирма фоизга пластик майдалагандан кўра бу яхши-ку. Кўрдингизми, ўқитувчигаям биз яхшилик қиламиз, ака.
Мен ҳеч нарса тушунмадим. Иқтисод бўйича кўп китоблар ўқиганман. Совет давриникиниям, мусатақиллик давриникиниям. Хатто Самуэльсон, Нордхауснинг китоблари-ю, Макконнеллнинг “Экономикс”игача ўқиганман. Аммо бу холатни тушунмадим.
Ўзим пластик картада иш ҳақи оламан. Бу йигит айтгандай пластигимизни(энди билсам пул эмас экан) йигирма фоизгача нақд қилган пайтларим бўлган. Шу сабаб ниманидир тушунгандай бўлдим, аммо ҳеч нарса тушунмадим.
Бу орада тоғ оралиғидаги бир ошхонага етиб келдик. Ҳамма овқатланиш учун тушди. Чоғроқ супага ўтириб овқатга буюртма бериш учун официантни чақирдик. Шу пайт “тадбиркор” (бу ёғига қўштирноқ ичида) бойваччаларга хос вазминлик билан эълон қилиб қолди:
– Ҳаммага тандир гўшт келтиринг. Пулини мен тўлайман. Бир акахонларнинг дуосини олайлик.
Ҳамманинг чиройи очилди. Ҳамма холасиникига зиёфатга келгандай овқатга ташланди. Менга эса қийин бўлди. Энди нима қиламан?. Шу карчалоннинг таомидан еб луқмамни ҳаром қиламанми? Шунга дуо бераманми? Нима баҳона топсам экан.
– Менга обкелманг! Илтимос,- негадир овозим ғудраниб чиқди. – ошқозоннинг мазаси йўқ. –шу гапни айта-айта- жойимдан турдимда, тўғри ошхонанинг салқин ичимликлар сотадиган буфетига йўналдим. Сотувчидан бир стакан қатиқ олдим-да, унга пластик узатдим.
– Пластик ўтмайди, ака- кўзимга тик қаради сотувчи.
– Нега?
– Бу ер тоғ-ку ака. Тўлқин йўқ. Интернет ишламайди.
– Тўғри, узр. –чўнтагимдан нақд пул чиқариб бердим.
Супага қайтиб ҳамма тандир гўшт еганда, мен соғ ошқозонимга қатиқ ичдим. Кейин роса ўзимча иқтисод ҳақида бошқотирдим. Аммо ҳеч нарсани тушунмадим. Бу орада тадбиркор менга савол бериб қолди:
– Бу ака дейман, ошқозонга нима қилган.
– Ҳа, энди- студентликда орттирганмиз.
– Во-о ! – қўлларини кўтарди тадбиркор- дунёда энг ёмон нарса бу ўқиш, ўқишга қатнаш. Мен шунинг учун ўзимни бизнесга урганман. Бўлмаса мана, акамдай ноз-неъматдан маҳрум бўлиб ўтирардим .
– Ундай деманг-эй!- шу пайтгача жим келган таксичи гапга аралашди. – Барибир ўқиган яхши. Ўзингиз ўқимасангиз ҳам бошқаларга бу гапни айтманг. Диплом барибир керак.
– Диплом керак! Албатта керак. Мана мен ҳозир қаерга кетаяпман. Дипломга кетаяпманда. Аммо ўқишга қатнамаганман.
– Сиртқи ўқиш ҳозир йўқ-ку- яна гапга аралашдим мен тушунмай.
– Қандай сиртқи, ака! Сиртқидаям олти ойдами ўқиш керак-ку. Мен кундузгидаман. Лекин тўғриси, жойимдан бир домла отвечат қилиб туради. Иқтисод факультетида деканга ўхшаган бир бало ўзи, тилим келмайди.
Бу гаплардан сўнг ниманидир тушунгандай бўлдим. Аммо барибир ҳеч нарсани тушунмадим.

МАНТИҚСИЗ ИҚТИСОДУзоқроқ манзилга бир тадбиркор йигит билан таксида бирга кетдик. Йўлда тадбиркор йигит ўзининг “учар”…

Posted by Anvar Buranov on Sunday, August 6, 2017

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Доллар 11,5 йиллик рекордни янгилади

АҚШ доллари еврога нисбатан сўнгги 11,5 йил ичидаги рекордни янгилади. 6 март куни АҚШда иш жойларига доир статистик маълумотлар эълон қилиниши Марказий банк устама фоиз ...

Пул йиғишда йўл қўйиладиган 5 хато

1. «Ортганини йиғаман». Ҳеч қачон қанча орттиришингизни билмайсиз, балки умуман орттиролмассиз ҳам. Демак, сиз пул йиғишга ҳаракат қилмаяпсиз. Агар ҳар гал маошнинг маълум ...

Тошкентда ҳайдовчилар 6 ойда 25,6 миллиард сўм жарима тўлади

ЎзАнинг Тошкент шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматига таяниб маълум қилишича, жорий йилнинг олти ойида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400