Хорижда ишлайсиз, нима қилса, Ўзбекистонга қайтасиз?

ЕвропаФото муаллифлик ҳуқуқиAFP

Агар, сўнгги пайтларда мамлакат раҳбарияти даражасида янграётган даъватларга қулоқ тутилса, Ўзбекистонга қатор соҳаларда олий малакали мутахассислар керак.

Бугун АҚШ, Британия, Япония дохил дунёнинг етакчи давлатларида банк, консалтинг, суғурталаш, илм-фан, таълим, давлат хизмати, тиббиёт, информацион технология ва логистика йўналишида ишлаётган ўзбекистонликлар эса, етарлича топилади.

Куни-кеча пойтахт Тошкентда, халқаро пресс-клубнинг таълим тизимига бағишланган навбатдаги йиғинида кутилмаганда худди шу масала ҳам муҳокама мавзусига айланган.

Йиғиннинг ўзи эса, “Таълим тизими ўзгарувчан меҳнат бозорига мослашиш йўлида”, деб номланган.

Иштирокчиларга ҳозир АҚШда истиқомат қилувчи асли самарқандлик Зафар Сафаровнинг электрон мактуби ҳам ўқиб эшиттирилган.

Мактуб мазмунидан, агар, даъват этилса, у ерда турли соҳаларда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг аксарияти ортга қайтиш, ўз малака ва хорижда орттирган тажрибаларини ватанда қўллашга ҳозир эканликлари маълум бўлган.

Сиз-чи? – Би-би-си Ўзбек Хизмати худди шундай савол билан Британияда бўлган ўзбекистонликлардан бири Абдумалик Солиевга мурожаат қилди.

Америкадаги ўзбеклар кимга овоз беришди?

“Ватандош” жамияти хориждаги ўзбеклар учун совчилик хизматини очди

Бунинг ортидан сўз навбати берилган Ўзбекистон Олий ва ўрта таълим вазири “агар, ушбу мутахассислар Ватанига қайтишни исташса, улар учун керакли, муносиб иш ўринлари яратилаётгани…”ни айтган.

“Бир неча катта лойиҳалар аллақачон бошлангани”ни билдирган.

“Бизнинг иқтисод ва бизнинг мамлакатга бундай мутахассислар керак”, дея таъкидлаган.

Вазирдан сўнг хорижда етарлича иш тажрибасига эга экани маълум бўлган ўзбекистонликлардан бири сўз олган.

Ўзининг “Сингапур, Дубай, Америка ва Англияда яшаб, ишлагани,.. чет элларда меҳнат қилаётган бир қанча танишлари билан гаплашганида, улардан аксарияти ортга қайтиш истагида эканликлари”ни айтган.

“Лекин уларнинг бамайлихотир ортга қайтишлари учун дастлаб жавобини топиши керак бўлган бир қанча ташкилий мазмундаги саволлар борлиги”га тўхталган.

Улар учун энг аввало болаларининг сифатли таълим олиши билан боғлиқ масала кун тартибига чиқишини айтган…

Шундай экан, агар, сиз хорижда яшаб, таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган бўлсангиз, Ўзбекистонга қайтиш режаларингиз қандай?

Агар, ҳозир қайтмоқчи бўлсангиз, бунинг учун қандай шарт-шароит лозим, деган фикрдасиз?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-40865182

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш компанияси ўзбекистонда металлургия заводи қурмоқчи

АҚШдаги Epsilon Development Company Австриянинг Oberhofer Projektmanagement GmbH компанияси билан шерикликда «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида металлни оцинковка қилиш ва ...

Итб сирдарё канализация тизими учун $57,5 млн. ажратди

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида канализация тизимини модернизациялаш учун 57,5 миллион ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда “Газета.уз” хабер бермоқда. ...

Атиргул  (етиштириш) учун 50 миллион доллар сармоя тикилди

Кеча хабар қилганимиздек, Бухорода бўлиб ўтган “Agro business Bukhara” Халқаро бизнес Форумининг иккинчи кунида ҳам хорижлик сармоядорлар билан инвестицион келишувлар ...