Ўқитувчилар азиз. Шифокорлар-чи?

Ҳамма ўқитувчиларнинг ёнини олиб хўб гапирди. Роса кутдим: бирорта одам соғлиқни сақлаш тизимини ҳам гапирар эканми, деб. Афсуски, ҳеч ким буни тилга ҳам олмади. Бугун кўпчилик врачларни катта ойлик олади, шунинг учун пул олмай, ўз ишини виждонан бажариши керак, деб ҳисоблайди. Жуда кўпчилик врач бўлишни орзу қилган, болаларини врач қиламан, деган орзуда ўқитади. Энди врачликнинг Ўзбекистондаги ҳозирги аҳволига бироз назар ташласак. Аввало, ўқув юртларидаги ҳолат: ўқув йили яқингача 7 йил эди. 7 йилда ҳам аниқ мутахассислик ололмасдан дипломга УАШ, яъни “умумий амалиёт шифокори”, деб ёзиб беришади. Бу лавозим, қўпол қилиб айтганда, “ҳамширанинг акаси”, дегани. Яъни, умуман обрўси йўқ лавозим. Майли, буни қўйиб турайлик, 6-7 йиллик таълимда тўлов шартнома миқдори бошқа институтлардан кўра деярли 1,5 – 2 баравар юқори. Масалан, университетда ўқийдиган талаба учун 4,5 млн бўлса, тиббиёт олийгоҳларида 8 млн сўм тўлов амалга оширилади. Ҳолбуки, 6-7 йил ичида 4 йиллик таълимда ўқиганлар магистратурани битириб, 1 йил ишлашга ҳам улгуради, яна ойлиги 1,5 баравар юқори. Энди уйланиш ва бошқа муаммоларни қўйиб турайлик. Мана меҳнат вазирлигининг статистикасига эътибор берсангиз, УАШ мутахассислар етарли эмас. Яъни республиканинг ҳамма поликлиникаларида камида 4-7 тадан УАШ мутахассис етишмаяпти.

Табиий савол туғилади – нега? Сабаби аниқ – битирувчилар УАШ бўлиб ишлашни хоҳлашмайди. Сабаби, юклама кўп, ойлик эса жуда паст. Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган меъёрга кўра, 1 ставка учун 724 минг ёзувда қўлга тегиши эса 650 минг атрофида. Долларнинг кўчадаги курсида ҳисобласак, врач ойига 80-90 доллар ҳақ олади. Масалан, Полша билан солиштирсак, уёқдаги врачлар ўртача 2-3 минг доллар маош олишади. Яъни, 30 баравар юқори! Энди тиббиёт сифатини улар билан солиштириш ғирт аҳмоқлик бўларди. Шунинг учун мен билан битирган жуда кўп курсдошларим дори компанияларида ташвиқотчи бўлиб кўчама-кўча қиммат дорини тавсия қилиб, аҳолини алдашга мажбур бўлмоқда. Чунки улар юкламага мос равишда бўлмаган иш ҳақи тўланадиган жойда ишлашни хоҳлашмайди, ишлай олишмайди!

Келинг, солиштириб кўрайлик (бошқа касб эгаларини камситишдан йироқман). Масалан, ҳозирги ёшлар иттифоқи (собиқ камолотчи)ларнинг ойлиги 800-900 минг атрофида экан ёки айрим иш стажига эга врачдан кўп маблағ олишади. Очиғи, ўрта маълумотлилар билан деярли бир хил, баъзи ўринларда ҳаттоки кам ойлик олинади.

Масаланинг бошқа тарафи ҳам бор. Ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнати ҳақидаги барча мақолалар айнан соғлиқни сақлаш ходимлари учун ҳам баб-баравар тегишли! Яъни шунча кам иш ҳақининг устига мажбурий пахта, чопиқ, кўча тозалаш, аҳолини рўйхатга олиш, пенсиясини пластикка ўтказиш ва ҳоказолар ҳам врач-ҳамшираларини бўйнига юкланган.

Энди УАШ фаолиятига назар ташласак. Қоидага кўра, УАШ 1 ставка иш жараёнида 6 соат иш жойида 40-45 нафар касал қабул қилиши (аслида, бу ҳам меъёрга тўғри келмайди, чунки бир беморга ўртача 15-20 дақиқадан кам сарфлаш сифатсиз тиббий кўрик ҳисобланади), қолган 2 соатда эса ўзига бириктирилган оилавий участкага беморларни кўриш учун бориши керак. Масалан, УАШ бўлиб Фарғонада ишлайдиган курсдошим мисолида ойлигининг тақсимотини қилиб кўрайлик. У ижарага 400 минг сўмдан туради. Ойига 100 минг атрофида “коммуналский тўлайди”. Поликлиникага бориб келиш учун 60 минг атрофида йўл харажатлари ва тушлик қилиш учун кунига 3-4 мингдан ойига 120 минг атрофида пул сарфлайди. Ишхонадаги ҳисобот, логистика, комиссия учун йиғимлари ойига камида 50 минг, баъзида 200 минггача боради. Энди шуларни ҳисоблаб кўрсак, ўртача 750 минг атрофида маблағ сарфлаяпти. Айтганча, бириктирилган участкага бориш учун алоҳида маблағ сарфлайди, у ҳам 100 минг атрофида, жами 850 минг сўм. Ана энди оиласи ва 2 фарзандини қайси пулга боқишини ким ўйлайди? Орттириб, бирор нима қилиш ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас.

Хуллас, Леонардо Да Винчи айтганидек: Математикага асосланмаган соҳа сафсатадир! Шу аҳволдаги врачлар республикадаги шифокорларнинг қарийб 60 фоизини ташкил этади. Шундай экан, азиз юртдошлар, депутатлар, сенаторлар, аввал врачларнинг меҳнатига муносиб ҳақ тўлашни йўлга қўйинглар, кейин тиббий сифат ва ҳоказолар ҳақида талаб қўйинглар!

Абдулазизхон Акрамов, шифокор

http://sof.uz/news/show/10738-uqituvchilar-aziz-shifokorlar-chi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Халқ таълими вазири мактабларда коррупция мавжудлигини тан ол

Ўқитувчилар ойлигининг озлиги мактабларда “майда коррупция” ривожланишига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Янги давр” ахборотдастурига интервью берган Халқ таълими вазири Шерзод ...

Карим масимовнинг уйидан чиққан 17,2 миллион доллар ва мол-мулклар

Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Карим Масимовнинг уйида тинтув ўтказилди. У ердан Масимовга тегишли эканлиги айтилаётган қимматбаҳо соатлар, олтин ...

“янги сиëсат орқасидан халқ бутун кунини газ идорасида ўтказмоқда”

  1 июлдан бошлаб президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тузилган Мажбурий ижро бюроси (MIB) аҳолининг электр ва газдан қарзини мажбуран ундиришга киришди. Озодлик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400