“Шифокор қўрқмасдан, “қўл ҳаққим фалон бўлади”, деб айтишадилар”

 

“Мен Хоразм вилояти Урганч шаҳридан ёзмоқдаман. Тиббиёт соҳасида президентимиз шунча ислоҳот ва ўзгаришлар қилаяптилар, лекин билмадим, баъзи бир тиббиёт ходимлари бунга бепарво бўляпти. Сизларга бир ойнинг ичида бўлган иккита воқия ҳақида сўзлаб бермоқчи эдим.

Синглимни туғиш пайти яқинлашганида Урганч вилоят туғуруқхонасига ётқизган эдик. Синглим жарроҳлик йўли (кесарево) орқали туғиши олдиндан маълум эди. Доим битта шифокор назоратида турар эди. Вақти келганда, ўша шифокор сменада эди ва операцияга олмоқчи бўлганида, қолган шифокорлар талашиб, бош врачга кириб, “ҳали вақти келмаган”, дея чақимчилик қилишганлар. Ҳаммаси пул учун, чунки ҳар бир шифокор қилган операцияси учун, ҳеч нимадан қўрқмасдан, “қўл ҳаққим фалон бўлади”, деб айтади. Майли,операция ҳам яхши ўтди, яна битта жиянли бўлдим. Энг алам қиладигани, “керакли дориларни олиб келинглар” деб, рецепт ёзиб берадилар. У ҳам тушунарли, керакли дорилари йўқдир, лекин булар алоҳида шприц, система, спирт, пахта олиб келишни ҳам сўрайди. Ҳайрон қолади одам, наҳотки оддий шприц ёки спирт берилмаса.

Иккинчи воқия бир неча кун олдин юз берди. Мазам қочиб қолиб, Урганч шаҳридаги, ўзларимизга қарашли, 3-оилавий поликлиникасига бордим. У ерда на участковый шифокоримиз, на ҳамширамиз бор. Участковый шифокор бўшаб кетганларига икки ойдан ошганмиш, ўрнига ҳеч ким келмаганмиш… Ҳамширамиз декретга кетганмиш ва ўрнига ҳеч ким тайинланмаган. Энг кизиғи, ўша поликлиникада бошқа шифокорга мурожаат этсангиз, у кўп ўйлаб турмай, “менинг участкам эмас”, дея гапни қисқа этади. Жаҳлим чиқиб, бош шифокорнинг ёнига кирдим ва “бу қандай гап?” деб сўрадим. У битта шифокорни чақиртириб, мени қабул этишни тайинлади. Шифокор ҳам шошилиб, ёқар-ёқмас дардимни тўлиқ тингламай, дори ёзиб берди. Мен унга қараб, “рецепт ёзмайсизми?” десам, “йўқ, у дориларга керак эмас”, деб айтди.

Дорихонага борсам, ёзиб берган 5 хил турдаги дориларнинг фақат биттасига рецепт керак эмас экан, қолган дорилар учун рецепт шарт экан”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-kasalxona/28675875.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Исроилнинг собиқ бош вазири қамоқдан чиқди

Эҳуд Олмерт Исроилнинг собиқ бош вазири Эҳуд Олмерт муддатидан аввал қамоқхонадан чиқарилди. Коррупцияда айбланган Олмерт 16,5 ой қамоқда ўтирди. У яна 10,5 ой яъни қамоқ ...

Гулнора каримованинг швейцариядаги 133 млн. доллари ўзбекистонга қайтарилади

Швейцария Ўзбекистонга 130 миллион Швейцария франкини қайтариб беради. Олиб борилган текширувлар асосида, аввалроқ мусодара қилинган маблағлар Ўзбекистоннинг йўқотилган ...

“тошкент валюта расмий курсидан воз кечадиганга ўхшамаяпти”

  Ўзбекистон - Марказий банк биноси 17-24 июль кунлари Тошкентга сафар қилган Халқаро валюта жамғармаси махсус миссияси 24 июль куни Ўзбекистон ҳукуматининг валюта ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400