Самарқандда мактаб директори 1-синфга қабул қилиш учун пора устида қўлга тушди

Сўнгги пайтларда тамагирлик, порахўрлик ва ўз мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш каби оғир жиноятларни содир этиб, ўз касбига, ўз номига иснод келтираётганлар ҳам йўқ эмас. Самарқанд шаҳридаги 8-умумтаълим мактаби директори ва хўжалик ишлари бўйича мудири ўз нафсини жиловлай олмаслиги натижасида бугун элу-юрт олдида юзлари шувит бўлди.

2017 йил 23 июнь куни фуқаро Г.Мўминов Ўзбекистон Республикаси президентининг виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаатида Самарқанд шаҳридаги 8-сонли мактаб директори унинг ўғлини ўқишга қабул қилиш эвазига 200 минг сўм пул талаб қилаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилган.

Жорий йилнинг 28 июнь куни Самарқанд шаҳар прокуратураси, вилоят ИИБ ҳамда солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилоят бошқармасининг ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳри Алишер Навоий кўчаси 65-уйда жойлашган 8-сонли умумтаълим мактаб биносида мактаб директори Алибоев Нодир Тухтамишевичнинг кўрсатмасига асосан хўжалик ишлари мудири Моҳира Умарова фуқаро Г.Мўминовдан унинг вояга етмаган ўғли Азизжон Ҳайбуллаев ва жияни Сабрина Исомиддиноваларни 8-сонли умумтаълим мактабининг 1-синфга ўқишга қабул қилиш эвазига 300 минг сўм пулларни пора тариқасида олаётган вақтида ушланиб, далилий ашё сифатида тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур жиноят иши бўйича Самарқанд шаҳри 8-сонли умумтаълим мактаб директори Нодир Тухтамишевич Алибоевнинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, тамагирлик йўли билан пора олишда ифодаланган жиноий қилмишларнинг мавжудлиги боис, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарҳод Норбўтаев,
журналист

http://kun.uz/news/2017/08/15/samarkandda-maktab-direktori-1-sinfga-kabul-kilis-ucun-pora-ustida-kulga-tusdi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Баҳодир хон туркистон: ҳозирги сиёсат натижалари қимматга тушиши мумкин

Баҳодир Хон Туркистон Ўзбекистонга, амалдаги ҳукуматга душман эмас, дўст! У мухолифат сафига ўтган кунидан, “Бирдамлик”ка асос солганидан то шу пайтгача ўзининг давлат ...

Сиёсий ислоҳотларсиз  тараққиёт бўлмайди

Четдан қараганда мамлакатимизнинг барча соҳаларида қизғин ислоҳотлар  кетаётгандай туюлади. Тан олиш керак,  ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар самара бера бошлади. Бироқ  ...

Аниқ таклифлар бўлмагач… ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат йўллади

Фото: SugdNEWS (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400