“Тест хонасида ўнлаб русумдаги телефон ишлатилди”

 

“Мен Жиззахданман. Бу йил институтга ҳужжат топширган талабалар саргузашти ҳақида ёзаяпман. Мен бу йил биринчи марта институтга ҳужжат топширдим. Кўп нарсалар ҳайратда қолдирди.

Дастлаб политехника институни менежмент факультетига ҳужжат топширган болалардан эшитганларимни ёзсам. Ҳужжатларни тахт қилиб институтга борасиз:

– коллеж дипломи;

– ҳарбий гувоҳнома ёки прописной;

– ариза;

– паспорт копияси;

– 3х4 расм.

Ҳаммаси тахт, лекин буни қабул қилишмайди. Чунки сиз хатога йўл қўйдингиз. Кўчада 3 минг сўмга тушган 3×4 расм ўтмайди. Сиз¸ албатта¸ институт ичида очилган 5 минг сўмлик 3×4 расмга тушишингиз шарт. Бўлмаса, ҳужжатларни қабул қилишмайди.

Сиздан ҳужжатларни қабул қиладиган ўқитувчига регистрация учун¸ албатта¸ 3 минг сўм тўлашга мажбурсиз. Тўғри, бу тўлов ҳеч қаерда кўрсатилмаган. Лекин ўқитувчининг ҳам оиласи борда. 29 июлдан 31 июлгача ДТМ тарқатилади ва сиз ДТМ олишга келганда уни тарқатувчига 3 минг сўм “суюнчи” пули беришингиз керак. Ваҳоланки, бу ҳеч қаерда кўрсатилмаган.

Агарда сиз Жиззах пединститутига ҳужжат топширсангиз, имтиҳон куни ҳайратдан қотасиз. Имтиҳон Жиззах Юридик коллежида бўлди.

Текширув қаттиқ бўлади деб, ҳеч нарса олиб кирмадим. Лекин ичкарида авжига чиқиб кетди. Имтиҳон соат 9:30ларда бошланди. Аста-аста орқа партадагилардан Galaxy ва ўхшаш андроидлар келиб чиқа бошлади. Битта қиздан текширувчи иккита Galaxy олиб қўйди. Қиз учинчи телефонини чиқарди. Мен қойил қолдим, чунки имтиҳон хонасида ўнтача русумдаги телефонлар бор эди”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-uqish-talaba/28678053.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда талаба қиз ётоқхонанинг 6-қаватдан ўзини ташлади

27 март куни кечқурун тахминан 22:00 атрофида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида таҳсил олувчи қиз ётоқхонанинг олтинчи қаватини ўзини ташлаган. Бу ...

Толибон «tiktok» ва pubg ўйинини тақиқлади

Афғонистондаги Толибон ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғи ва PUBG онлайн ўйинини тақиқлади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот котиби Иномуллоҳ Самангоний Твиттер саҳифасида ёзди. Унинг ...

Эркак билан қўл бериб сўрашишдан бош тортган муслима судда ютиб чиқди

Фото:FARAH ALHAJEHАлхўжа хоним ўзига ўхшаган бошқаларнинг ҳақларини ҳам тамсил қилишини айтган. Эркак киши билан қўл бериб сўрашишдан бош тортгани учун ишга қабул қилинмаган ...