
Президент Путиннинг ярим яланғоч фотосурати Telegram асосчиси Павел Дуровга ғоя берди.
У россияликларни ўзларининг кийимсиз фотосуратларини социал тармоқларда эълон этишга чақирди.

Павел Дуров Инстаграмда #PutinShirtlessChallenge акциясини бошлади. Шарт қилиб фотосуратни фотошопда ўзгартириш тақиқланди. Павел Дуровнинг ушбу эълони бир кунда 47000 дан зиёд одамга маъқул келди.
Бу жаноб Путинга илк бор “қарши чиқиш” бўлиши мумкин, бироқ Россия президенти бундан олдин ҳам ярим яланғоч ҳолда кўриниш берган эди.

Павел Дуровнинг қадди-қомати кўпчиликка маъқул бўлди. Бу ҳақда бир неча мақтовлар ҳам битилди.
Дуров акциясига россиялик сиёсатчи Дмитрий Гудков ҳам қўшилди.
Ўз фотосуратини эълон қилиш чақириғига кўплаб россияликлар жавоб қайтардилар. Улар орасида Николай Соколов ва Константин Протскийлар ҳам бор эди:


Ва Анастася ҳам бу тадбирдан четда қолмаслигини намойиш этди.

Президент Путиннинг август бошидаги ҳордиғи Россия телеканалларида намойиш этилганидан кейин айрм Твиттер фойдаланувчилари “жаноб Президент тўртинчи муддат президентга тайёргарликни бошладими” деган мазмундаги саволларни қўя бошладилар.
Яна биров фақат печка устида ётадиган Емелянинг орзуларни рўёбга чиқарадиган чўртан балиқ ҳузурига боргани эртагини эслади.
Ёки бу суратлар Кремлнинг АҚШга муждаси эдими?

Айримлар ўз мушугининг яланғоч расмини ҳам эълон қилди:

Социал медиадаги чиқишлар BBC UGC ва Social News жамоаси, BBC Monitoring ходимлари Ярослава Кирюхина ва Ксения Идрисовалар томонидан тўпланган.
http://www.bbc.com/uzbek/world-40951870