“Тўловдан олдин сув яхши, пул йиғиб кетганидан кейин яна ўша аҳвол”

 

“Навоий вилоят, Қизилтепа шаҳрининг марказий кўчалари, асосан Ўзбекистон, Навоий ва Қодирий кўчаларида яшовчи аҳоли бир неча йилдан буён ичимлик суви муаммосига дуч келмоқда.

Юқорида айтилган кўчалар икки қаватли уйлардан иборат. Олдинлари эрталаб ва кечқурун икки соатдан сув беришарди. Энди эса икки-уч кунлаб сув бўлмайди. Кўчаларнинг бошида сув олиш учун халойиқ краннинг олдига навбатда туради. Сувсиз қолган домлар яшовчилари 5-6 та пақирни кўтариб чиқади. Жазирама иссиқда ҳам очишга ва ҳам ювинишга сув керак. Навбатингиз энди етганда сувни ўчириб қўйишади. Туман ҳокимига бир неча марта қилган мурожаатимиз натижасиз қолди. Ундан юқорига арз қилишга қўрқасан киши. Ҳокимиятдагиларнинг ўзлари бир кун келиб, домда иссиқ кунларда яшаб куришсин, ўшанда тушунишади.

Сув учун икки-уч ойда пул йиғишга келишдан олдин бир икки кун сув яхши келади. Аммо, пул териб кетилган кундан бошлаб яна ўша аҳвол. Қизилтепа шаҳридек жойда, яна шаҳар марказидаги кўчаларда одамлар сув қидириб, челак кўтариб, катта йўлга чиқиб юрса, наҳотки ҳоким уялмайди?”

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-suv/28680034.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ҳайхотдек савдо маркази бузилди, 1000 га яқин одам ишсиз, давлат солиқсиз қолди”

Бухоро шаҳрининг Мустақиллик кўчасидаги 2008 йилда қурилган савдо комплексининг бузиб ташлангани оқибатида 610 нафар тадбиркор ва уларнинг дўконларида ишлайдиган юзлаб ...

Бухоролик 28 тадбиркор вилоят ҳокимини президент сиëсатини “саботаж” қилишда айблади

  "Дилкушо" бозорининг бузилиши оқибатида 300 дан ошиқ тадбиркор ишсиз қолгани ҳақида ёзди Озодликка мурожаат қилганлар.. Озодликка мактуб билан мурожаат қилган 28 нафар ...

“трансформаторни таъмирлаш учун электросет маҳалламиздан ёрдам сўрамоқда”

  "Хоразм вилояти Урганч тумани Чаккашоликор туманидан сизларга ёзмоқдаман. Шу қишлоқда 6 ойдан бери ишга тушира олинмаётган трансформатор ҳакида ёзаман. Бу ...