“Ўқитувчи ва врачлар яна кўча тозалаяпти. Комиссия келармиш…”

 

​”12 -13 август кунлари Пастдарғом тумани ҳокимиятининг оғзаки буйруғи билан туман ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Жума-Гўзалкент-Каттақўрғон” йўлида “комиссия келиши” сабаб йўл устидаги мактаб, коллеж ўқитувчилари ва поликлиника ходимлари оммавий кўча тозалашга сафарбар қилинди.

Ҳар битта таълим ва тиббиёт муассасасидан шахсан раҳбари бошчилигида тозалаш ишларида иштирок этиш сўралган. Чархин шаҳарчасида эса тиббиёт ходимлари ҳатто оқ халатларда кўча тозалаётганини кузатиш мумкин.

Гўзалкент ҳудудидаги Мевали Агросаноат коллежида ишлайдиган танишимнинг айтишича, раҳбарият томонидан “биров сўраса, ўзимиз чиқдик”, деб айтиш буюрилган. Ўша танишим куни кеча Наманган вилояти ҳокимининг вилоят ҳудудида ободонлаштириш ишларига давлат муассасалари ходимларининг жалб этилмаслигини эшитиб, хурсанд бўлган эдим.

Лекин Пастдарғом ҳокимлиги шармандаларча ҳаммамизни кўчага ҳайдади. Баъзи ҳудудларда шахсан туман халқ таълими бўлими ходимлари ва ҳокимлик мутасаддилари ишнинг бошида турганини кузатиш мумкин”.

​———————————————————————-

Илтимос, “Sizdan Telegram” лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

avatar

Барча шарҳлар (3)

  • Дангаса

    16,08,2017 20:54
    Маразм давом этмоқда! Манимча абадул абад давом этаверадиганга ухшайди…Эээ Парвардигор,узинг бир иложини қил!!!
  • Абдулло

    16,08,2017 21:53
    Олдинрок хам айтганда укитувчиларга ва доктор Лара куч кудрат берсин топиб олгани шулар.
  • Sum

    16,08,2017 22:30
    Бу хокимиятда ишлайдиганларнинг мушугидан кучугигача кут ва саводсиз
    https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-majburiy-mehnat/28680039.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Суд санъат умаровга 6 йил  қамоқ жазосини берди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Кун.Уз хабар берди. 19 октябрь ...

Қачонгача ўзбеклар меҳнат мигранти бўлиб қолади?

Айни кунларда Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларида, жумладан, Оқмўла, Оқтўбе, Кўкшетов вилоятларида ҳамда пойтахт Остона шаҳрида ҳаво ҳарорати кескин даражада пасайган. -30, ...

Ўзбекистонни ижтимоий ва сиёсий ривожланишига тўсиқ бўлувчи сайловларда қатнашишимиз керакми?

Агарда сайловда мухолифатчи партия ёки ҳеч бўлмаса халқ учун жонини беришга тайёр бўлган блогерлар номзоди қўйилмаса мен кўргазма учун ўтказиладиган сайловларда овоз ...