“Сизларга Тошкент вилоятининг Зангиота тумани Кўк терак ҚФЙ “Фаровон” маҳалласидан мурожаат қиляпман. Кўчамиздан Тезариқ канали оқиб ўтади.
Мана 3-4 йилдан бери канал суви бир кун оқса, уч кун қуриб ётади. Маҳалламизга ичимлик суви қувури ўтказилганига салкам 17 йил бўлганига қарамай, тоза ичимлик сувини махсус водовоз машиналардан сотиб олиб келиб ичамиз.
Ёз мавсумида аҳоли ичимлик сувисиз жудаям қийналяпти. Ариқдаги сувдан лоақал ювинишга мол-ҳол ва экинларни суғоришда фойдаланиб турардик. Энди бир машина сувни 24 минг сўмга сотиб олиб фойдаланяпмиз.
Қишлоғимиз Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидан атиги 4 км узоқда. Туман ҳокими ва мутасадди раҳбарлар мана бир йил ичида 3 марта алмашди. Шунга қарамай, йиллар мобайнида ушбу масала ҳал этилмай қолмоқда. Қиш мавсумида каналда сув буткул тўхтайди”.
https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-suv/28680042.html