Шикоятчилар Олий суд биносига “штурм билан кирди”

 


Ўзбекистон Олий суди биноси

Ўзбекистон Олий суди биноси

15 август куни Ўзбекистон Олий суди биноси олдига йиғилган ва кутиш жонига теккан юзлаб шикоятчилар бинонинг ëпиқ дарвозаси қулфини синдириб ичкарига киришди.

Суд биносига кирганлардан бири, шикоятчи Шавкат Юнусовнинг Озодликка айтишича¸ кун иссиғида кутавериб холдан тойган 400 га яқин шикоятчи суд ҳовлиси дарвозасига ёпирилиб, “ичкарига штурм билан” кирган:

– Ҳаммаëқ қийқириқ бўлиб кетди. Одамларнинг ичкарига интилишини кўрсангиз эди. Ҳақиқатдан ҳам штурм бўлди¸ дейди суҳбатдош.

Юнусовга кўра¸ жорий қилинган кутиш рақамларига (шикоятчиларнинг қўлидаги навбат рақами – таҳр.) мулозимларнинг риоя қилмагани одамларнинг тоқатини тоқ қилган.

Олий суд биносида бўлган воқеа тўғрисида Fergananews информацион агентлиги ҳам ёзди.

“Одамлар нимага қодир эканлигини намойиш қилганини кўриш керак эди. Суд ҳовлисига ва биносига бостириб кирганларни босиқликка чақиришга уринишди, лекин ҳеч кимни ортга ҳайдаб ўтиришмади. Қўриқчилар чопқиллаб юрганини кўриш кулгили бўлди”,- деб айтган чирчиқлик 80 яшар Любовь Чуракова. Агентликка кўра, бу аёл қарийб 10 йилдан буён адолат излаб идорама-идора изғийди.

Воқеа гувоҳларининг Озодликка айтишича, Олий суд биносига “бостириб кирганлар”нинг ягона мақсади мулозимлар қабулига тезроқ кириш бўлган, холос. “Бостириб кирганлар” суд биносига ҳам, бино ичидаги жиҳоз ва ашёларга ҳам ҳеч қандай зарар етказмаган. Баъзи гувоҳларнинг айтишича, дарвоза илгаги синган. Лекин бошқа гувоҳлар илгак ўзи очилиб кетганини айтди.

Жорий жадвалга кўра¸ Олий суд фақат ойда икки марта ватандошларни қабул қилади.

Суд биносига “штурм билан кирганини” айтаётган шикоятчи Шавкат Юнусовнинг Озодликка айтишича, “йиллар давомида сансалорликка учраб Олий суд қабулига кира олмаганлар жуда кўп”

Унга кўра¸ “судлар адолатли қарорлар чиқарса ва кассация тартибида шикоят қилиш тизими самарали ишласа Олий суд олдида бунча одам тўпланмайди”

Олий суд биноси олдида кутаëтганлар

Олий суд биноси олдида кутаëтганлар

Ўтган ҳафта Олий суд биноси олдида кутиб иссиқдан силласи қуриб ўзидан кетган аëлни “Тез ëрдам” олиб кетгани ҳақида маҳаллий нашрлар ëзган эди.

Сизнинг фикрингиз

avatar

Барча шарҳлар (9)

  • Конун

    16,08,2017 21:04
    Бу узбекистон боткокдан хечкачон чиколмайди
  • абдуллох

    16,08,2017 22:00
    Азиз халким прездент халкка енгиллик булсин деб тинмай узгартиришлар килябти. Энди шошиб кетмайлик озгина босигрок булайлик
  • абдуллох

    16,08,2017 22:01
    Азиз халким прездент халкка енгиллик булсин деб тинмай узгартиришлар килябти. Энди шошиб кетмайлик озгина босигрок булайлик
  • Зубайдулло

    16,08,2017 22:03
    Жуда тугри килишибди одамлар. Бюрократияга чек куйиш керак эди. Барча судьларда ахвол шундай. Адолатли карор топа олмайсиз
  • эххххх КОРА ХАЛК

    16,08,2017 22:26
    Мен Хам шу КОРА халкНинг
    Бир болагиман,
    Шавкат акани ГАПЛАРИНИ Эшитиб Оша СУДЯ ларни ОРНИГА ОзиммИ койдим,
    Давлат ракамлик ЖЕНТРА мошина – СЛУЖЕБНИЙ,
    Пора Олиб пулл йикканман Дангиллама УчаскамБОР, , ,
    Бир иккита квартираям бор, ТОПГАН ПОРА ДОЛЛАРГА АЙЛАНТИРИБ БОСИБ КОЙГАНМАН,,,,
    Кизимни ВОСТОЧ нига , Оглимни ЮРИдическига СОККАГА тиккаман , ОТА -КАСБ, Кизим да Жентра ,Оглимда нексия эди Якинда
    Жентра обердим бЕЗ ОЧЕРЕДЬ,
    ХАА МЕНГА БИР ТЕЛЕПОНДА,
    Кочамни Асфалт килдирганман
    Обро бор махаллада , ИШХОНАМ марказда , Хонам
    Концеонер GREE -18 талиги,
    Обедда Уйга бораман НО!!!!Копинча
    Овкат РЕСТОРАНДАН оволаман, Миллий Таом,
    Ха Той КИСАМ ЭЗИДИЁР- ЧАРОГОН,- ОСИЁ ГРАНД да
    Скидка Билан отказаман
    Кимсан УЗБ, ОЛИЙ СУДИ СУДЯСИ, ЭХХХЭЭЭЭЭЭ

    АЛБАТТА БУ одамчаларрр
    4-5 сорт болиб коринади менга

    Эслатма орнида, мени Кариндошим Хожалик Судида СУДЯ Эди, Кришоват Киларди
    Фирма лар махинация киса соккага битирардидааа,
    Учаска килди ХУВАЙДОДАН,
    Ишдан боса тепилди, шу

  • одина

    16,08,2017 22:32
    Жудаям тугри хакикатдан хам олий суд худди шундай инсонлар шароити йук жой. У ердаги барча судьялар ва ишловчи бошка ходимлар умуман инсонларни одам урнида курмайди. У ерда биронта узига тук бойвуччани курмайсиз. Чунки бойлар хамма нарсани пул б-н сотиб олади. Факат оддий камбагал хакикатни йиллаб излаб юрган бечоралар холос. Качон биз томонданам хам караб кулимизга пулимизга эмас конце буйича ишларимиз хал булади???.
  • одина

    16,08,2017 22:38
    Туппа тугри олий суд худди шундай энг расво давлат идораси. У ерда биронта бойвуччани курмайсиз чунки улар хамма нарсани пул б-н сотволиб уйда утирибди. У ерда факат оддий камбагал хакикатни йиллаб излаб юрган бечоралар. Хаммасини бошига шундай ишлар тушиб хал килолмай йиллаб уйсиз пулсиз юрсин. Хамма судьялар порахур муттахам инсофсиз билимсизлар
  • Анвар

    17,08,2017 00:14
    Олий судми, прокуратурами ё бошкасими хаммаси бир гур. Конун ва адолат факат когозда.
  • NY

    17,08,2017 00:57
    Агар масалан АКШ да оломон мана шунака килиб Олий суд еки бирон оддий суд биносини дарвозасини бузиб бостириб кирса дархол куролланган махсус хизмат зобитлари келиб хаммасини кулига кишан солади. Буйрукка кунмаганини отиб улдиради. Кулга олинганларни суд килиб камалади. Тошкентда булган бу вокеани демократияга хеч канака алокаси йук. Бу оддий безорилик, агар юмшок килиб айтсам.
    https://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-oliy-sud-shturm/28680174.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Йўлаклар  қаерда тугайди?

Нега шаҳар ва қишлоқларимизда  йўлакларни ҳар ким ўз билганича тўсмокда? Инсон қулайликга интилади. Бу, албатта, табиий. Шундай қулайликлардан бири-йўл ёқаларига  йўлаклар, ...

Ўз қизини пичоқлаган она

Фото:porosenka.net 14 август куни Наманган шаҳрида яшовчи М.М. исмли аёл уйида оилавий жанжал оқибатида “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи қизи З.О.нинг қорин қисмига пичоқ билан уриб ...

Афғонистонда ер силкинди, ўзбекистонда ҳам сезилди

Бугун, 8 август куни Тошкент вақти билан соат 05:45да Афғонистонда ер силкиниши содир бўлган. Магнитуда М=5,9. Чуқурлик ҳ=180 км. Эпимарказ Тошкентгача жанубий йўналиш бўйича ...