Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?

Таҳририятимизга Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи Аҳмаджон Холбўтаевдан шикоят хати келиб тушди.

Мен Гулистон тумани Зарбдор маҳалласидаги намунавий уйда яшайман. Намунавий уй 2011 йилда қурилган. Ушбу мурожаатни маҳалламизда яшовчи барча оиланинг номидан йўлламоқдаман.

Мурожаатимнинг мазмуни шундан иборатки, мана, 6 йилдирки, кўчамизга асфальт ётқизилмаган.

Ёзги мавсумда чанг кўтарилиб аҳолининг, айниқса ёш болаларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Қишки мавсумда йўлда сув тўпланиб, лой кечиб юришимизга тўғри келмоқда.

Ёш болалар боғча-мактабга боришга жуда қийналмоқда. Гулистон туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотларга бир неча йилдан бери мазкур муаммо бўйича мурожаат қилиб келмоқдамиз. Мана, 6 йилдирки бир хил гап: «йул дастурга киритилган, яқинда бўлади», деб такрорлашдан чарчашмаяпти.

Ахир намунавий уйлар қурилган маҳалла намуна бўлиб туриши керак эмасми? Илтимос, мазкур масалини KUN.UZда ёритиб чиқарсаларингиз.

Таҳририятдан: Гулистон тумани ҳокимлиги мутасаддиларини ушбу муаммога жиддий ёндашишларини истар эдик. Чунки намунали уйлар массиви қурилаётганда унинг кўчаларини ободонлаштиришни маҳаллий ҳокимликлар ўз зиммасига олиши, лойиҳа тасдиқлангач, бунга яраша пул ҳам ажратилган бўлишини барчамиз жуда яхши биламиз.

http://kun.uz/news/2017/08/20/guliston-tumanidagi-namunali-ujlarning-namunasiz-kucalari-mutasaddilar-bunga-nima-dejdi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Боғча эмас, мафия!

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги 197-боғчага Боғча вазирлигидан аудиторлар келибди. Боғча мудирасининг хонасига киришса, у ерда бир аёл ўтирган экан — у ўзини методист деб ...

Андижон ҳокимининг гўштни арзонлаштириш буйруғидан сўнг гўшт янада қимматлади

18 июль куни Андижон вилоят ҳокими қассобларни йиғиб, гўшт нархини 29 минг сўмдан кўтармаслик ҳақида буйруқ берди. Андижонликларга кўра, бунгача 34 минг сўмдан сотилган лаҳм ...

“балларим етарли эди, лекин ноҳақлик қилишди, сингапурга олишмади” (видео)

  Тошкентдан келган видео 0:00:19 0:00:00/0:00:19 ▶ Бевосита линк "Мен бу йил Сингапур менежерлик ва туризмни ривожлантириш университетига (МДИСТ) имтиҳон топширдим. ...