Самарқанд аҳолиси намунали уйлар сифатидан шикоят қилмоқда

Паст Дарғом туманида яшовчи фуқаро янги типдаги уйлар қурилиши ишлари масъулиятсизлик билан амалга оширилаётганидан шикоят қилди, деб хабар қилган “Зарафшон” нашри.

“…Паст Дарғом туманида ҳам арзон уй-жойлар қурилиши аниқ бўлгач, тегишли ҳужжатларни тўплаб “Қишлоқ қурилишинвест” инжиниринг компанияси вилоят филиалига топширдик. Шартнома тузилди. Жорий йилнинг январь ойида бошланғич тўловни амалга оширдик.

Хуллас, уй-жойлар тумандаги “Камолот” массивида “216-сон таъмирлаш қурилиш” корхонаси томонидан қуриладиган бўлди. Эътиборлиси, юқоридаги шартномада уй-жойларнинг топширилиш муддати кўрсатилмаган, очиқ қолдирилган эди. Шунчаки оғзаки тарзда мустақиллик байрами арафасида янги уйлар фойдаланишга топширилиши айтилди. Уйимиз билан бир вақтда ҳудудда бошқа қурилиш корхонаси томонидан намунали уйлар қурилиши бошланган эди. Яқин кунларда бу уйлар топширилиши режалаштирилган. Аммо бизнинг уйларда қурилиш ишлари ҳали ҳамон ўлда-жўлда қолиб кетмоқда.

Гап муддатда ҳам эмас. Биз бу уйларнинг сифатидан хавотирдамиз. Ўзимиз яшайдиган уйнинг қурилиш жараёнларини кузатар эканмиз, девордаги ғиштларнинг бутунидан кўра, синган, дарз кетганлари кўп экани ҳайрон қолдирди бизни. Энг ёмони, айрим деворлар қийшиқ экани ҳозирдан кўзга ташланиб қолган. Fишт териш тартиб-қоидаларига умуман риоя қилинмаган. Деворлар бурчаклари орасида бир неча сантиметрли очиқ жойлар қолган. Бу жойлар цемент қоришмаси билан тўлдирилиши керак эмасми? Тағин денг, цемент қоришмасининг ўзи, қўлга олсангиз уваланиб кетади. Эрта бир кун кучсизгина ер қимирлаши ҳам бу деворларни йиқитиб юборишидан қўрқаяпмиз.

Қўрқаяпмиз деганимизнинг сабаби хона ичидаги пардевор (перегородка)ни бир қўлингиз билан қимирлатишингиз мумкин. Худо кўрсатмасин, вазни оғирроқ одам бу деворга суянса устига қулаши ҳеч гап эмас. Хўш, биз бу уйда эртага қандай хотиржам яшаймиз?

Қоидага кўра, терилаётган ғиштлар орасига металл симлар қўйилиши керак. Аммо бундай симларни ҳар жойда бир дона учратасиз, холос. Қурувчилар “биз материалнинг борини ишлатамиз-да” деса, қурилиш корхонасининг иш юритувчиси “қурувчиларнинг эсидан чиққандир” дейди. Нима бўлганда ҳам қурилаётган уй-жойлар сифати бизни хавотирга солмоқда. Қурувчиларнинг айтишича, энди бу деворларнинг хавфсизлигини таъминлашнинг биргина йўли бор — деворларга сувоқ олдидан темир сетка ўрнатиш керак. Аммо бор-йўғи, симни эплаб етказмаган, ўрнатмаган қурилиш корхонаси қиммат нархдаги темир сетка ўрнатармикан? Ёки бизнинг уй девори йиқилгунга қадар қимирлаб тураверадими?

Хуллас, бизнинг уйлар қурилишида очиқ-ойдин масъулиятсизликка йўл қўйилмоқда. Қурилишдаги масъулиятсизлик ва сусткашликдан норозилар сони ортиб бормоқда. Буни эшитадиган, ишда ўзгариш қиладиган одам борми?”, — деб ёзган фуқаро ўз мактубида.

http://sof.uz/news/show/10928-samarqand-aholisi-namunali-uylar-sifatid

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ozodmaktub: миллий операторлардаги алоқа сифати нега пастлигини айтайми?

Ўзбекистондаги мобил алоқа операторлари билан ҳамкорлик қилиб келаëтган диллер Озодликка ëзган мактубида¸ мижозларнинг доимий шикоят манбаи бўлиб келаëтган миллий ...

Девальвация

Халқаро Иқтисодий тараққиёт маркази экспертлари “2014 йилнинг охиригача Россия рубли яна 20 фоизга қадрсизланишини маълум қилмоқда”, деган хабар тарқатмоқда Tengrinews.kz ...

“эски ҳаммом, эски тос”… пенсия олиш яна муаммо бўлмоқда

"Эски ҳаммом, эски тос"... Пенсия олиш яна муаммо бўлмоқдами? 0:01:06 0:01:06/0:01:06 ▶ Бевосита линк "Сурхондарё вилоят, Сариосиё тумани Афросиёб МФЙ дан сизларга видео ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400