“Мирзиёев гапираверади… Касалхона эса ҳамон хароб аҳволда”

 


“Бир нозик масалада ёрдам беришингизни илтимос қилмоқчи эдим. Ушбу масалани қандай қилиб президентимизнинг шахсан ўзларига етказишни жуда истардим. Дадамнинг аҳволлари оғирлашиб, шу йилнинг 28 июлида тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент вилояти Хонобод қишлоғида жойлашган Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб бордик. Мана ҳозир ҳам ўша ерда даволанаяптилар. Диагнозлари сурункали пневмония ва Альцгеймер касаллиги. Бу ердаги шароит талабга умуман жавоб бермайди.

Клиникага бориш йўллари жуда расво. Оғир касаллар боради. Ахир арзимаган 2-3 км жойни асфальт қилиш шунчалик қийинми давлатимиз учун? Тез тиббий ёрдам машинаси тезлиги 20 км/соат тезликда ҳаракат қилиши керак бу ўнқир-чўнқир йўлдан юриб, касалга шикаст етказмаслик учун. Акс ҳолда бемор касалхонага етиб боролмайди. Гап фақат йўлларда ҳам эмас. Касалхонага келтирилган оғир касаллар биринчи ёрдам учун зарур бўлган дори-дармонлар йўқ. Ҳаммасини касаллар ўзлари қидириб топиб келишяпти.

Мана мен ҳам дадам соғликлари учун 3-4 кундан буён дори топиб келаман. Акс ҳолда, касалхонада ҳеч қандай дори ҳатто капелница ва шприц ҳам топилмайди. Шу ҳам шошилинч тиббий ёрдам касалхонасими? Яхшиям менинг машинам бор. Агар узоқдан келган
касаллар бўлса-чи? Касали оғир булса-чи? Қаердан олади дориларни? Аксига олиб, ўша ерда бор-йўғи 2 та аптека бор. Уларда эса тез тиббий ёрдам учун ҳеч асосий дорилар топилмайди.

Оёқ-қўли ишламайдиган касални 2- этажга носилка, каталка билан зинадан туширдик. Лифт ишламас эмиш. Дадамни даволашга больницада битта ҳам пульманолог ва невропатолог топилмади. Оғир касалларга кислород маска ҳам йўқ. Дадам нафас олишга қийналиб қолдилар. Шунда ҳам кислород қўйишмади. Бу больницага келганимиздан жуда афсусдаман”.

​———————————————————————-

Сизнинг фикрингиз

avatar

Барча шарҳлар (2)

  • Tal der Wölfe

    23,08,2017 21:09
    БУГУНГИ УЗБК ЖАМИЯТИДА ХУДО АЗИЗ КИЛИБ ЯРАТГАН ИНСОННИНГ КАДРИ БИР ЧАКАГА КИМММАТ БУЛИБ КОЛДИ…БУ НЕ ДЕГАН ГАП…
    АТЕЙСТ-КОММУНИСТЛАР ДАВРИДА МАСТ-АЛАСТЛАРНИ ХУШЁРХОНАГА ЁТКИЗИБ БАРЧА БЕМОРЛАНИ ИХТИЁРИ МАЖБУРИЙ ДАВЛАТ ХИСОБИДАН ДАВОЛАР ЕДИ… ВА ЖАМИЯТГА СОГ-ОМОН КАЙТАРАР ЕДИ…
  • Президент

    24,08,2017 15:02
    Хозир карорларни чикариб олайлик.бандманда.кунига энциклопедиядек карор чикариш осонмасда халким.кунига ишламаса хам 100- лаб карор чикараман деб олдимга максад куйдим.
    https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-kasalxona/28692652.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

​порахўр ҳокимларни боғлаб турган омиллар нима эди?

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов йирик миқдорда - 400 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида ушланди. Бу сизга бошқа ҳолатни ҳам ...

Тўра боболов ҳам президент гапига лоқайдлик қилмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ташкилот раҳбарлари ва ходимларини кеча, 3 август куни соат 6:00 да М39 автомобиль йўли бўйлаб бегона ўтлардан тозалаш, гул экиш ва ...

Ўзбекистон. давлатга тегишли 1000 объект сотилади

Ўзбекистонда 2015-2016 йилларда давлат мулкини хусусийлаштириш дастурини шакллантириш якунланмоқда. Ушбу дастур қуйидагиларни назарда тутади: – тўла қувват билан ишламаётган ...