Эстафета давом этади. Навбатдаги «тасодиф» Миллий университетда

Ўзбекистон 10:40 31257

Блогер ва юрист Хушнуд Худайбердиевнинг Тошкент давлат иқтисодиёт университетида янги ўқув йили учун қабул имтиҳонлари натижаларидаги ишонарсиз рақамлар ҳақидаги мақоласидан кейин унга Ўзбекистон Миллий университетда ҳам шубҳали ҳолат кузатилгани ҳақида маълум қилишди.

Маълум бўлишича, Миллий университетнинг Социология йўналишида «танланганлар» ўқишга кирган. Бу йўналишда ҳам ўқишга кирган абитуриентлар тўплаган баллар билан ўқишга кира олмаган абитуриентлар тўплаган баллар ўртасида кескин тафовутни кўриш мумкин.

«Яна ўша таниш ҳолат. Тасодифан битта аудиторияга бир нечта ақллилар йиғилиб қолишибди. Келинг, батафсил кўриб чиқамиз.

Социология йўналишига 15 киши қабул қилинди (4 та грант, 11 та контракт). Жами 148 киши ҳужжат топширган.

Энди балларга қаранг. Агар охирги ўринда кирган «адашган»ни ҳисобга олмасак (109,9 балл), кириш балли 148,8 бўлган. Кира олмаганлар орасида 1-ўринда турган абитуриент эса 100,5 балл олган. Фарқ салкам 50 балл.

Энди кирган 15 нафар талабанинг жавоблар варақаси номерини таҳлил қиламиз.

Уларнинг 11 нафари 767 06 73 номердан бошланиб, …74, …75, …76, …77, …78, …79, …80, …81, …82, …83 бўлиб тугаган. Барча 11 нафар абитуриент рақами кетма-кет! Биронта хатолик йўқ!

Қолган 4та бегона рақам ҳам бир-биридан узоқ эмас. 726 67 23, …24, …26 ва …10.

Қаранг, рақамларга энг узоқ бўлган …10 рақамли абитуриент энг охирги ўринда кирган ва 109,9 балл олган. Қолган кетма-кет ва бир-бирига яқин бўлган 14 нафар абитуриентнинг ҳаммаси кескин фарқ қиладиган равишда баланд балл – 148дан 186 баллгача тўплаган.

Демак, ЎзМУнинг Социология йўналишига ҳам тасодифан 14 нафар юқори билим соҳиблари ва 134 нафар билими 100 баллдан ошмайдиганлар топширибди.

Бу ерда «ёпиқ факультет» ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Чунки ЎзМУда бундай қилишмайди, ҳеч қачон эшитмаганман. Бу ерда биттагина тахмин бўлиши мумкин, яъни қайсидир аудиторияда назорат ўта суст, қолганларида эса даҳшатли даражада қаттиққўллик эвазига ҳам шундай йирик тафовут юзага келиши мумкин.

Яна ҳам ким билсин. Балки буларнинг барчаси шунчаки тасодифдир. Шунчаки тасодиф…», дея ёзади Худайбердиев.

Фото: Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги сирлар очилмоқда

Бундан аввалроқ Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «ректорская группа» ишлаган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги материал эълон қилинганди.

http://kun.uz/news/2017/08/28/estafeta-davom-etadi-navbatdagi-tasodif-millij-universitetda

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«нархоз» қандай қилиб осиёнинг энг яхши университети бўлиб қолди?

Олий таълим вазирлиги Ахборот хизмати берган маълумотга кўра, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, жаҳоннинг нуфузли университетлари, жумладан АҚШнинг Бостон, Стенфорд ...

Украинадаги уруш javelinнинг обрўсини оширди

Javelin - танкга қарши енгил ракета тизими. Украинадаги уруш Javelinнинг обрўсини оширди. Маълумотларга кўра, 100 та ракетадан 89 таси нишонга теккан. Бу шуни англатадики, ...

Интернет-бухгалтерия ва электрон ҳужжатлар айланмаси ишингизни осонлаштиради

Энди ҳужжатларни юбориш жуда қулай, осон ва бу аввалгидек кўп вақтни олмайди. Сир эмаски, интернет-муносабатлар кўп пул, куч ва вақтни тежайди, бу айниқса, «вақт—пул» қоидаси ...