Лола Каримова-Тиллаева элчиликдан кетишини эълон қилди!

Лола Каримова-Тиллаева элчиликдан кетишини эълон қилди!

Марҳум президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева 28 август куни Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКОдаги элчиси лавозимидан кетажагини эълон қилди.

Reuters агентлигининг билдиришича¸ 39 яшар Каримова-Тиллаева бундан сўнг асосий вақтини отаси номи берилган хайрия ташкилоти фаолиятига ëрдам беришга сарфлашини билдирган:

– Яқин келажакда мен оилам¸ўз мақсадларим¸ Ислом Каримов жамғармаси¸ қолаверса бошқа ижодий¸ хайрия ва маданий лойиҳаларнинг ижросига кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида элчилик ролимдан кетмоқчиман¸ деди душанба куни Ўзбекистоннинг исломий маданият ва фан меросига оид Самарқанддаги конференцияда қилган чиқишида Каримова-Тиллаева.

Айни пайтда марҳум президентнинг хорижда яшаб келаëтган кенжа қизи элчиликдан кетганидан сўнг Ўзбекистонга қайтиш-қайтмаслигига тўхталмади.

2008 йил Ўзбекистоннинг бош қароргоҳи Парижда жойлашган БМТнинг маориф¸ фан ва маданият ташкилоти бўлган ЮНЕСКОдаги доимий намояндаси лавозимига тайинланган Лола Каримова-Тиллаеванинг эри Тимур Тиллаев импорт ва транспорт соҳасида Ўзбекистондаги энг йирик Абу Сахий ширкатининг эгасидир.

Унинг опаси Гулнора Каримова эса¸ Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий баëнотига кўра¸ оғир иқтисодий жиноятларда айбланиб¸ ҳозирда қамоқда сақланмоқда.

https://www.ozodlik.org/a/28700751.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Меҳнат вазирлиги тиззасигача сувга тушиб турганлар юзасидан суриштирув бошлади

Меҳнат вазирлиги аҳолидан ижтимоий тармоқларда тарқалган тиззасигача сувга тушиб турган 6 киши юзасидан маълумотлар ҳақида хабар беришни сўради, дея ёзмоқда «Газета.uz» ...

Вилоятларда гўшт нархи белгиланганидан наф бўлдими?

Рўзғор учун энг керакли маҳсулот – гўшт нархи кескин ошгач, барча мутасаддилар муаммони ҳал қилишга ўз услубида киришдилар. Вилоят ва туман ҳокимлари ҳудудидаги аҳолига гўшт ...

Хабарларнинг ҳиссиз талқини (давоми)

Ер ҳам боладай тарбия истайди. Уни тинмай парвариш қилиш керак. Ҳа, тинмай. Шунда у меҳнатига яраша мўл ҳосил беради. Бизнинг томарқамиз қўшниларимизникидан кичик бўлсада, ...