“Мен не дейману¸ Чилонзор ҳокимлиги нe дейди?”

 

“Мен Тошкент шаҳридан сизларга мурожаат қилмоқдаман. Чилонзор туман ҳокимининг қабулига бордим. Уйимга қўшиб қурилган ноқонуний қурилма масаласида.

Аввал менга “ҳоким йўқ”, деб айтишди. Жанжал қилганимдан сўнг, менга “бир соат кутинг, шу ердалар”, дейишди. Кутиб ўтирдим. Ҳокимнинг иши кўпмиш. Шу вақт мобайнида бир нечта мулозим ёнимга келиб, менинг бошқа хонага киришимни айтишди. Мен кирмадим. Фақат ҳокимнинг қабулига киришимни айтдим.

Охири кирдим. Вазиятни айтиб бердим. Уй сотиб олганимда қўшимча қурилмаси бор эди. БТИ уни қуришга изн берган. Нега ўтказади, ноқонуний бўлса?! Демак, улар ноқонуний равишда изн берган. Мен ҳокимга шуни айтдим ва қурилмани бузишга пулим йўқлигини билдирдим. Иккита фарзандимни ёлғиз ўзим катта қилишимни айтдим. Ҳоким эса ёрдам бера олмаслигини айтиб, судга мурожаат қилишимни тавсия қилди. “Барибир бузилади” деди ва хонасидан чиқиб кетишимни мендан талаб қилди.

Мен уларга бу ноқонуний қурилмани қурмаганимни, БТИ аввалги уй эгасига ноқонуний изн берганини, айни пайтда буни бузиб, уни бошидан қуриб таъмирлашга пулим йўқлигини айтдим. Ҳоким мени тушунганига ишониб, хонасидан чиқиб кетдим.

Натижада, қийналган оилаларга нафақа олиш учун қандай ҳужжатлар йиғиш кераклигини айтиб, маҳалладан телефон қилишди. Мен улар мажбурлаётган қурилмани бузишга имкониятим йўқлигини айтсам, улар менга ёлғиз оналар учун нафақа таклиф қилмоқда. Бу “200-300 минг сўм нафақани олиб, муаммони ўзинг ҳал қилгин”, деганими?”

​———————————————————————-

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-qurilma-hokim/28701260.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон бош прокуратураси президентликка номзод ўмурбек бабановга қарши жиноят иши қўзғатган.

Бунга Қирғизистон парламенти депутати Бабановнинг президентлик сайловолди ташвиқоти пайти ўшлик ўзбеклар олдида гапирган маърузаси сабаб бўлган. (more…)

Вояга етмаган фарзанди бор аёлларнинг хорижга чиқишини чеклаш таклифи билдирилди

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида туманни комплекс ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси ...

Прокурор ўринбосари машинада пиёдани уриб юборди. у вафот этди

2018 йил 16 сентябрь куни соат 17:30ларда Жиззах вилояти Арнасой туман прокурорининг ўринбосари Дилшод Каримов отаси Бадриддин Каримовга тегишли «Нексия-1» автомашинасини ...