“Ўзбекистон иш топиб берса, қайтиб кетаман”

“Ўзбекистон иш топиб берса, қайтиб кетаман”

Каримовсиз ўтган сўнгги бир йил ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун қандай кечди? Ҳукуматнинг мигрантларга бўлган сиёсати ўзгараётгани уларга таъсир қилмоқдами?

Би-Би-Си шу савол билан Москвада меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ишчиларга мурожаат қилди. Уларнинг кўпчилиги ҳеч нима ўзгармаганини билдирди. Аксинча, хужжат муаммолари тобора ортмоқда.

Абдурасул ҳамма хужжатлари жойида бўлишига қарамай, полиция ходимлари тинч қўймаслигини билдирди.

“Хужжат қилсак ҳам, “проверкага кетдик” деб полиция бўлимига олиб боришади. Қанча вақтингизни олишади. Тушунишни хоҳлашмайди”, – дейди муҳожир.

Унинг айтишича, полициячилар миграция ҳисобига қўйилган жойида ишламаётгани учун эътироз билдиради.

“Ўзбекистон иш топиб берса қайтиб кетаман, – дейди Абдурасул. – Оила, бола-чақа ёнимда бўлади. Бу ерда ишлаб, буларга пул тўлагандан, чиқиндисини супуриб юргандан кўра, ўз юртимда ишлаганим яхши”.

Абдурасулнинг фикрлари акс этган видеони томоша қилиш учун линкни босинг

http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-41074151

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўз уйида бегона журналист

Бугун пойтахтда яшаб келаётган вилоятликларнинг аксариятини прописка муаммоси қийнаб келади. Тушунганингиздай, мен ҳам ана шундай “бахтлилар” сафидаман. Қишлоқдан 2000 йилда ...

Петербургда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи зўрланди

Петербургда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи иштирокида даҳшатли воқеа юз берди. Бу ҳақда Россия матбуотига таяниб “Кун.уз” ёзмоқда. 18 май куни Ўзбекистоннинг ...

Биз камбағал, бечора эмасмиз! халқимизга нисбатан “фуқаро” атамасини қўллаш ноўрин!

Биз «фуқаро» атамасини ўзгартиришга астойдил бел боғлаганмиз ва бу борада вазирликлар, ҳокимликлар, университетлар ва тилшунос олимлар билан баҳсмунозаралар қилганмиз. ...