Осиёнинг энг ёш IT-миллиардери қандай қилиб бойигани ҳақида

Осиёнинг энг ёш IT-миллиардери қандай қилиб бойигани ҳақида

Осиёнинг энг ёш IT-миллиардери қандай қилиб бойигани ҳақида

Forbes журнали яқинда DJI компаниясига асос солган хитойлик Фрэнка Ван Таонинг капиталини ҳисоблаб, уни технология йўналиши бўйича Осиёнинг энг ёш миллиардери деб атади.

36 ёшли Ван, шунингдек ахборот технологиялари йўналишида жаҳоннинг энг бой кишилари “топ-100″талигига ҳам киритилган. Унинг маблағи $ 3,2 млрд. долларни ташкил қилади. 

Ван Тао болалигидан парвоз қилувчи буюмларга бўлакча меҳр билан улғайиб, авиамоделлаштиришга қизиқди. Унинг ҳоббиси кун келиб унинг тақдирига айланди. Ван Хитойда дрон ишлаб чиқарувчи муваффақиятли компанияга асос солди.

DJI (SZ DJI Technology Co., Ltd. ёки Dajiang Innovation Technology Co.) компанияси Хитойнинг Шэньчжэн шаҳрида жойлашган ва учувчисиз қурилмалари билан машҳур. Гонконг университети талабаси бўлган Фрэнк Ван Тао ҳамда унинг дўстлари, шунингдек робототехника бўйича профессор 2006 йилда бу компанияга асос солишган.

Аввалига кичик фирма бўлган DJI компанияси  $6000 доллар турадиган кичик учар буюмлар тайёрлаган. Уларни асосан энергетика компаниялари харид қилиб, ишда фойдаланишган. 2010 йилга келиб фирма ходимлари сони 20 та етади. Компания ҳар ой бир нечта дронларни сотар эди. Бу эса компания харажатлари учун етарли эмас эди.

Ван Тао маҳсулотларни арзонлаштириш йўлларини излай бошлайди ва  $1000 доллар турадиган дрон ишлаб чиқаришга эришади. Бу эса харидорлар сонининг ошишига хизмат қилди.

“Келажак — бўлажак” (The future of possible) шиорини олган компания 2013 йилда эълон қилган Phantom, Phantom 2 ва Phantom 2 Vision квадрокоптерлари чинакам омад қуши бўлди. Савдо ҳажми 5 баробарга ўсиб, DJI $130 млн. доллар фойда олди. Бу компания учун кутилмаган янгилик бўлди.

DJI 2014 йилда 400 минг дона Phantom туркумига кирувчи дронлардан сотади. Унинг ишчилари сони 3000 тага етади. 2015 йилда компания жаҳон миқёсида фуқаролар фойдаланиши мумкин бўлган учувчисиз аппаратларнинг 70 фоизини ишлаб чиқаради. Ўша йили DJI суратга олиш технологиясини ривожлантирувчи Hasselblad компаниясини ҳам харид қилади.

2016 йилги Phantom 4, кўпчилик экспертларнинг фикрича, ўз рақиблари орасида тенгсиз дрон бўлди. Шу йили янада илғор ва ихчам Mavic дрони ҳам сотувга чиқарилган.

Компания бугун юк ташийдиган квадрокоптерлар, суратга олувчи мультикоптерлар ишлаб чиқармоқда. Оммавий ахборот воситалари, қутқарувчилар, фермерлар, кино ижодкорлари, қурувчилар, ҳарбийлар, картографиясилар бу учувчисиз қурилмалардан фаол фойдаланишмоқда.

Компания ўз йўналиши бўйича илмий ишларни молиялаштиради, илғор талабаларни қўллаб-қувватлайди. Яқиндагина АҚШдаги Оқ уй ҳудудига қулаган ёки Япония бош вазирининг қароргоҳи томига радиоактив модда ташиган DJI дронлари ҳақидаги гап-сўзлар компания номини реклама қилишга ёрдам бермоқда.

Компания асосчиси Фрэнк Ван Тао энди миллиардер. Ўзинг севган ишнинг сенга даромад ва ҳузур келтириш қанчалар яхши!

Жаҳонда IT соҳасида $ 84,5 млрд. маблағ билан Билл Гейтс етакчилик қилади. Осиёда технология йўналишида энг бой милилардер Alibaba Group (Aliexpress, Tmall ва бошқалар) асосчиси  Жек Ма ҳисобланади. Унинг бойлиги $37,4 млрд. долларни ташкил қилади. Шунингдек, Tencent компанияси асосчиси Пони Ма Уатен ҳам $ 36,7 млрд. маблағ билан Жекнинг ўрнига “соя солмоқда”.

Энди компания дрон ва маҳсулотларига диққат қиламиз.

DJI Phantom

Оммавий ишлаб чиқарилган ва  оммалашган квадрокоптер. Унинг максимал тезлиги соатига 36 км.ни ташкил қилади. Қурилма 15 минут тўхтовсиз парвоз қила олган. Пульт ёрдамида уни 1 км узоқликдаги масофадан бошқариш мумкин бўлган. Унга GoPro камералари ўрнатилган. Phantom 2013 йилда $679 баҳосида сотувга чиқарилган.

DJI Mavic Pro

Бу хушбичим дрон компания рақиби бўлган GoPro’нинг худди шу кўринишдаги Karma дрони билан бир вақтда тақдим қилинган. Унинг максимал тезлиги – 65 км/соат. У 13 км масофагача парвоз қилган. Ҳавода 27 дақиқа уча олган. Дрон камераси 4K видео суратга олган. Сурат сифати учун у ўқли сурат барқарорлаштириш тизими жорий қилинган. Унинг энг арзони $750, энг қиммати $1300 доллардан сотувга чиқарилган.

DJI Zenmuse Z30

DJI фақат дронлар ишлаб чиқармайди. Компания ассортиментида камералар ҳам бор! Мисол учун, мазкур камера модели манзарани 30 карра яқинлаштира олиши билан ўзига хосдир. У дронга ўрнатилса, имкониятлар янада ошади. Тўғри, у 549 грамм тош босади ва ҳамма коптер ҳам уни кўтара олмайди. Бу камера $9000 доллар туради.

DJI Spark

2017 йил майида тақдим қилинган, кенжа маҳсулотлардан бири бўлгна DJI Spark ихчамликда беқиёс. Ўлчами 143х143х55 мм бўлган ҳамда 300 грамм вазнга эга бу қурилма кафтга бемалол жойлашади. Унинг тезлиги соатига 50 чақиримга етади. Дрон 2 км масофага уча олади ва қуввати унга ҳавода 16 минут учишига хизмат қилади. Дроннинг 12 Мп камераси FHD видео ёзади. Дронни имо-ишора билан ҳам бошқарса бўлади. Мисол учун, агар фойдаланувчи бармоқлари ёрдамида қиёфаси қаршисида “рамка” ясаса, дрон эгасини суратга олади. Қурилма $500 доллар туради.

http://www.terabayt.uz/post/osiyoning-eng-yosh-it-milliarderi-qanday-qilib-boyigani-haqida

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахлик фермер миб томонидан бир гилами олиб қўйилгани учун ўзини ўлдириб олган

Жиззахда фермер ўз жонига қасд қилди. Ижтимоий тармоқларда бунга МИБ томонидан мол-мулки мусодара қилингани сабаб қилиб кўрсатилганди. Прокуратура эса унинг бор-йўғи битта ...

Ўзбекистон президенти шавкат миромонович мирзиёевга очиқ хат

Муҳтарам Президент жаноблари! Бир гектар майдондаги пахта кўпи билан 1000-1300 АҚШ доллари олиб келади. Харажатлар ҳам шунга яраша бўлади. Натижада пахта миллий бойликка ...

Миллиардга олиб борувчи ғоялар

Сўнгги пайтларда стартап сўзи қулоғимизга тез-тез чалинмоқда. Стартап ёки стартап компания инглизча сўз бўлиб, йўлга қўймоқ, ишга туширмоқ деган маъноларни англатади. Одатда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400