“Коттежларни президентга кўз-кўз қилишади, лекин халқ зимистонда яшамоқда”

“Мен сизларга Наманган вилояти Косонсой тумани Навбаҳор МФЙ Булоқ коттежлар массивидан ёзмоқдаман. Бизда ҳали ҳам фуқаролар шикоят ва мурожаат қилишдан қўрқишади.

Булоқ массивида жойлашган коттежлар намунавий уйлар деб ҳисоблансада, маҳалламиз қаровсиз чўл жойга ўхшаб қолган. Вилоят ҳокимлари, президент келишига, Орзу МФЙдаги янги коттежларни бутун республикага кўз-кўз қилишган. Бунақа кўзбўямачиликдан қачон қутиламиз? Кимга бу керак?

Бу ўзини ва халқнинг кўзини бўяш, алдаш эмасми? Ҳайронман, бизнинг коттежлар 2009 йилда қурилиш бошланган ва шу йил ҳам қўшимча коттежлар қурилмоқда, лекин минг афсус, ҳаммаси кўз бўямачилик учун, “мендан сенга ўтганча” деса ҳам бўлади. Уйларнинг сифатини гапирмаса ҳам бўлади. Майли, уларни ўзимиз бир амаллаб таъмирлаб олмоқдамиз. Лекин инфратузилмани фуқаролар ўзлари қила олмайдию.

Вилоят ва туман раҳбарларига сув муаммоси бўйича бир нечта фуқаролар 2009 йилдан бери мурожаат этишган бўлсада, мана туманда 2 та ҳоким ўзгарди, лекин муаммолар ўзгаргани йўқ. Қоронғи тушиши билан маҳалламиз зимистонга айланади. Янги ҳоким Баҳодир Юсупов келиб, маҳаллага кираверишда, 7 та кечқурун ёритиш столбасини ўрнатди ва “Косонсой туманига хуш келибсиз” деган пано қилдирди. Чу панодан 50 метр ўцангиз, зим-зимистон қоронғуликга кириб борасиз. Бундай сохта ишлар кимга керак?

Фуқаролар учун шароит яратиб беришнинг ўрнига ўзини, раҳбарият олдида, мақтайдиган мулозимлар бор экан.”

​———————————————————————-

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-zimiston/28707668.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Илҳом алиев чўлпон-отадаги саммитда тоғли-қорабоғ муаммосини айтиб чиқди

Қирғизистонинг Чолпон-Ата шаҳрида ўтаётган Турк тилли мамлакатларнинг ҳамкорлик кенгашининг саммитида Озарбайжон президенти Илхом Алиев Тоғли Қорабоғ муаммосини айтиб чиқди. ...

Боламни тирик қолгани учун кечирган бўлсам,  мендан  яна нима исташади?

Эртага 13 март куни  жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди биносида ўз ўқувчисини аёвсиз калтаклаб, ҳаёт учун хавфли жароҳатлар етказишда айбдор деб топилиб 2 йилу 8 ойга ...

Ўзбекистон бош прокуратурасида янги бошқарма ташкил этилди

Бош прокуратура тузилмасида Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400