Конвертация бизни бойитадими?

Конвертация бизни бойитадими?

Рўзибой АЗИМИЙ  

Шу кунларда пул-кредит сиёсатига оид масалалар, аниқроғи, конвертация масаласи, валюта қора бозорини йӯқ қилиш муаммолари муҳим мавзуга айланди. Йиллар давомида иқтисодий ва молиявий жиҳатдан қийин аҳволда яшаган, бунинг натижасида жиддий тарзда қашшоқлашган юртдошларимиз конвертацияни девальвация йӯли билан эркинлаштиришдан қаттиқ хавотирда. Бизнингча, хавотирлар ӯринли. Чунки конвертацияни девальвация йӯли билан эркинлаштириш шусиз ҳам молиявий аҳволи оғирлигича қолаётган оддий халқнинг тинка мадорини янада қуритиши мумкин, қолаверса, бу ҳолат нарх-навонинг кескин тарзда ошишига, миллий валютамиз  – сӯмнинг қадри энг қуйи босқичгача тушиб кетишга, инфляция даражаси эса юқори босқичга кӯтарилишигача олиб келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Кузатишимизча, мамлакатимизда конвертацияни девальвация йӯли билан ҳаётга тадбиқ қилишда рӯй бериши мумкин бӯладиган вазиятларнинг олдини олиш чоралари кӯрилмаган. Демак, аҳолини ижтимоий, моддий жиҳатдан ҳимоялаш чора -тадбирлари йӯлга қӯйилмаган Ӯзбекистонда бу каби ҳолатлар қийин аҳволга олиб келиши мумкин.
Айни пайтда республикамизда қора бозор курсида ҳисоблаганда ойига 50$ маош иш ҳақи олмаётганлар ҳам кӯпчиликни ташкил қилади. Агар конвертация масаласи ҳаётга тадбиқ этилса, у ҳолда шу кунгача 50$ маошга ишлаётган юртдошларимизнинг ойлик маоши тенг ярмига – 25$ га ҳам тушиши мумкин. Конвертация жараёнида 1$ 7500 сӯм деб белгиланса у ҳолда энг кам ойлик маошга ишлайдиган юртдошларимиз ӯзининг бир ойлик маошига ҳатто 2 кг гӯшт ололмай қолиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
Соҳа мутахассислари конвертация сиёсатини амалиётга тадбиқ этишда хушёрликка чорламоқдалар. Хусусан, таниқли иқтисодчи олим Сапарбай Жубаев Fecebookдаги ӯз саҳифасида конвертация масаласини девальвация йӯли билан эркинлаштиришни ҳукуматнинг битта қарори билан ҳал қилиш мумкин эмаслигини алоҳида таъкидлаганлар. Бу каби ишларни босқичма-босқич, 1-2 йил ичида жуда эҳтиёткорлик билан ислоҳ қилиш  зарурлигини уқтирганлар. Бу борада тижорат банклари хизматларини ҳақиқий либерализация қилиш мақсадга мувофиқлигини тилга олганлар.
Нима бӯлган тақдирда ҳам ӯзбек халқи пул-кредит сиёсатига оид яна бир синовли кунларга рӯбаро келиш арафасида турибди. Қани кӯрайликчи, ҳаётга тадбиқ этилажак конвертация масалалари халқимизнинг чӯнтагини қаппайтирадими ёки аксинча шип-шийдамлаттирадими ёхуд худди илгаригидек бир ҳовуч олигархлар манфаати учун хизмат қилишда давом этадими ёки оддий халқ манфаати учун ҳам хизмат қиладими?

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

476=241. ўзбекистон ва қирғизистон шунча гектар ерни ўзаро айирбошлади

Ўзбек-қирғиз чегерасини аниқлашда ўзаро ҳудудлар алмашинуви амалга оширилди. Бу ҳақда Қирғизистон республикаси Жалолобод вилояти махсус вакили ўринбосари Мамасоли Акмаматовга ...

Атирауда “тунги капалаклар” ин қурган сауна ва меҳмонхона фош этилди

Атирауда фоҳишалар маскани фош бўлди. Шаҳардаги сауналардан бирида ўн нафарга яқин "тунги капалак"лар ишлаган, дея хабар тарқатмоқда Nur.kz. Фото:Patrul.kz  Полиция енгилтак ...

Ўзбекистон отмларида 1 мартдан контрактлар нархи ошади

Жорий йилнинг 1 март санасидан Ўзбекистон ОТМларида контрактлар нархи ошади, деб ёзади "UzNews.uz" сайти. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилдан бошлаб ОТМлардаги тўлов-контрактлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400