Ўзбекистонда “қора рўйхат”да турган 17 минг мусулмондан 16 мингтаси ундан чиқарилган

Ўзбекистонда “диний-экстремист оқим аъзолари рўйхати”да бўлган 17 минг одамдан 16 минг нафари бу рўйхатдан ўчирилган, улар “нормал ҳаётга қайтган”. Ўзбекистан 24 телеканалига кўра, бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябр куни Тошкентдаги Хасти Имом масжиди ҳовлисидаги Бароқхон мадрасида имом хатиблар билан учрашуви чоғида таъкидлаган.

Президентга Мирзиёевга кўра, “қора рўйхат”да турган 17 минг мусулмон ичидан 16 мингтаси ундан чиқарилган, 9 минг 500 нафари иш билан таъминланган.

– Диний оқимда турганлардан биз мана 16 мингини яна бир марта улар билан суҳбатлашиб, ҳаётини билиб, уларни диний оқим рўйхатидан чиқардик. Лекин, уларни ташлаб қўйиш нотўғри бўлади. Энди шу 16 минг одамни тарбия қилишимиз, жамиятимизга киргизишимиз керак, – деб таъкидлаган Мирзиёев 1 сентябр куни имом хатиблар ва маҳалла фаоллари билан учрашув чоғида.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Ўзбекистондаги минглаб диндорлар шу вақтгача бўлиб келган ва халқ орасида “қора рўйхат” дея танилган рўйхатдан чиқарилгани ҳақда Озодлик бундан олдин ҳам хабар берган эди.

Мусуломонлар идорасидаги манба 10 мингдан ошиқ кишининг ушбу рўйхатдан чиқарилишини ва уларни маҳаллий имомлар кафилликка олишини маълум қилганди.

Ўзбекистонда кейинги йиллар давомида республика бўйлаб тақиқланган диний-экстремистик гуруҳларга алоқадорлар, мойиллик кўрсатганлар ёки адашиб қўшилиб қолган кишилар ҳамда уларнинг оила аъзолари рўйхати республика Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ҳамкорлигида тузилган.

Рўйхатга номи киритилган шахслар назорат остидаги фуқаролар бўлиб, улар ҳар ҳафта, айримлари эса ойда бир марта ўзи яшаб турган манзилга масъул участка нозири идорасида давоматдан ўтади ёки туман ИИБ суҳбатдан ўтказиб турилади.

Номи рўйхатга тушган шахсларнинг хорижга чиқиши ҳам чекланган ва одатан, бундайларнинг чиқиш визаси олиш сўрови рад этилгани ҳақида Озодликка мурожаатлар келиб туради. Бундайлар давлат ташкилотларига ҳам, одатан, ишга олинмайди, олинса-да, қуйи лавозимларда ишлайди.

Жумладан, сўнгги 20 йилга яқин муддат давомида шундай назорат остида сақланган Аброр Мухтор Алий, эндиликда, “оқланган”идан жуда мамнун экани ва шу кунларда ўзига расман иш топиш ҳаракатини бошлаганини айтган.

“Қора рўйхат”дан ўчирилганлар орасида журналист Хайрулла Ҳамидов ҳам борлиги айтилган.

5 август куни Facebook саҳифасида хабар улашган журналист энди Ўзбекистон телевидениесида спорт шарҳловчиси бўлиб ишлай олишига умид билдирганди.

42 яшар журналист диний мотивдаги айбловлар билан 5 йиллик қамоқ жазосини ўтаб чиққач, диний мотивдаги айбловларда гумон қилинган назоратдаги фуқаролар рўйхатида сақланаётган эди.

Ҳозирда Ҳамидов футбол шарҳловчилик фаолиятини давом эттирмоқда.

https://www.ozodlik.org/a/28712453.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Афғонистонда аёл журналистлар эфирга юзларини ёпиб чиқмоқда

Янгиликлар ва бошқа дастурларда суҳандонлик қилаётган аёллар 22-майда «Толибоннинг» буйруғига биноан эфирга юзларини ёпган ҳолатда чиқишди. Шу ойнинг бошида «Толибон» ...

Чикаголик ўзбеклар африкаликларни ичимлик суви билан таъминлайдиган қудуқ қазиб беришди

Чикагодаги ўзбек-америка ассоциацияси фаоллари Камерун аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашга ёрдам бердилар. Бу ҳақда Sputnik нашри маълум қилмоқда. Фото: Facebook / ...

Ўзбек аёли паранжини қандай ташлади?

Ўтган асрнинг 20–30-йиллари Ўрта Осиё минтақаси аёллари тақдирида туб бурилиш ясади. Уларнинг турмуш тарзи, ижтимоий фаоллиги, жамиятдаги ўрни, ижтимоий хулқ-атвори тубдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400