476=241. Ўзбекистон ва Қирғизистон шунча гектар ерни ўзаро айирбошлади

Ўзбек-қирғиз чегерасини аниқлашда ўзаро ҳудудлар алмашинуви амалга оширилди. Бу ҳақда Қирғизистон республикаси Жалолобод вилояти махсус вакили ўринбосари Мамасоли Акмаматовга асосланган ҳолда АКИpress ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Жалолобод вилояти Ўзбекистоннинг 3 вилояти билан чегарадош. Қирғизистон ҳукуматининг ушбу вилоятдаги махсус вакилининг биринчи ўринбосари Мамасоли Акмаматовнинг 4 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилишича, Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараларининг 643 км аниқлаб бўлинган. Музокараларнинг иккинчи босқич учрашувларида яна 80 км чегарага аниқлик киритилади.

«Шундай жойлар бўлдики, Ўзбекистон харитасидан жой олган, аммо у ерларда бизнинг одамлар яшайди, яна шундай жойлар борки, бизга тегишли, лекин ўзбек халқи истиқомат қилади. Биз 476 гектар ерни олиб, 241 гектар ерни бердик»,- деган Акмаматов.

Шунингдек, унинг маълум қилишича, Ўнгартоғ ҳудуди Қирғизистон ҳудудида. Тоғ ҳудуди Ўзбекистон ҳудудига 217 кмга кириб кетган бўлиб, томонлар бу борада бир тўхтамга келганлари йўқ.

http://m.kun.uz/news/2017/09/04/476-241-uzbekiston-va-kirgiziston-sunca-gektar-erni-uzaro-ajirbosladi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марказий осиёдан ақшга бориш истагида бўлганлар ичида ўзбекистон биринчи ўринда

Конгресс қарори билан жорий этилган "Турли миллатларга мансуб иммигрантлар виза дастури –DV" ҳар йили АҚШ Давлат Департаменти томонидан бошқарилади. Тарихан иммиграция ...

Ўзбекистон облигацияларини рублда ҳам чиқариш таклиф этилди

МДХМИ битирувчиларининг В форуми иштирокчиси “Газпромбанк”нинг биринчи вице-президенти Денис Шулаков Ўзбекистон облигацияларини рублда чиқаришни таклиф қилди. Бу ҳақда «ЎзА» ...

“нега фарғонадаги “makro” дўконида гўшт қиммат?”

  "16 июль куни мен Фарғона шаҳридаги "Makro" озиқ-овқат дўконига кирганимда лаҳм гўштининг нархи ўта қимматлигини кўрдим. Килоси 44 990 сўмдан 45 990 сўмгача. Буни ...