Россиядаги ўзбек тадбиркори: “Гапдан амалга ўтиш керак”

Москвада фаолият юритаётган тадбиркор Жамшид Муслимов
Image captionМосквада фаолият юритаётган тадбиркор Жамшид Муслимов

Каримовсиз ўтган бир йил Россиядаги ўзбек тадбиркорлари ҳаётида нималарни ўзгартирди? Бу борада Москвада фаолият юритаётган ўзбекистонлик тадбиркор Жамшид Муслимов Би-Би-Сига ўз муносабатини билдирди.

Кейинги йилларда нафақат меҳнат муҳожирлари балки ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳам ўз фаолиятларини амалга ошириш учун Россияни танлашмоқда.

Тадбиркор билан суҳбатни шу ерда тинглашингиз мумкин

Ўзбекистонда юз бераётган сиёсий жараёнлар, иқтисодий ислоҳотлар бизнес вакилларига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқдами? Воқеликларни кузатаётган зиёли ўзбеклар Ўзбекистон ва унинг янги раҳбари ҳақида қандай фикрдалар?

Бу борада Москвада фаолият юритаётган ўзбекистонлик тадбиркор Жамшид Муслимов Би-Би-Сига ўз муносабатини билдирди.

“Ўзгаришлардан фойдаланиш мумкин. Акс ҳолда иқтисодий ўзгаришлар фақат зарар кўрсатади. Иқтисод билан сиёсат бир бири билан узвий боғлиқ масала. Бунга нафақат мослашиш, балки олдиндан кўра билиш керак”, дейди Муслимов.

Шунингдек, иқтисодчи Муслимовга кўра, ўзбекистонлик мутахассисларда иқтисодий мақолалар сиёсатга тақалиши боис, ўзларидаги ички цензура ортидан бу мавзуни кенг ёритмайди.

Тадбиркорнинг айтишича, фаолияти асосан Россия аҳолисига тааллуқли бўлганлиги сабабли, Ўзбекистондаги вазият унинг бизнесига ҳеч қандай таъсирини ўтказмаган. Аммо мутахассис сифатида ватанида юз бераётган ҳар бир янгилик ва ўзгаришларни кузатиб бормоқда.

“Кадрлар масаласида муаммо бор. Давлат раҳбарлари ислоҳотчи бўлиши мумкин, аммо ижрочилар “эски мактаб” бўлса ва уларнинг онги ўзгармаса, ҳеч нима ўзгармайди. Раҳбарнинг асосий вазифаси кадрларни жойига қўйишдир, – билдирди Жамшид Муслимов.

“Гапдан амалга ўтиш керак, шунга тўсқинлик қилиш керакмас” дейди ўзбекистонлик тадбиркор.

http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-41114515

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулистонда икки кунлик чақалоқни 2 млн сўмга сотаётганлар ушланди

Гулистон шаҳри, «Бўстон» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар чақалоқ савдоси билан қўлга олинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 2019 йилнинг 15 ...

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? эрк ёви (ii)

(Давоми.) О, мен бундан қанчалар лаззат туйдим!  Босқинчига қарши бир–бирига қўл чўзмаган, миллий ғурурдан масуво хонларни лаънатладим!                                       ...

Бухорода фоҳишахона аниқланди

Фото:Қувват Ярашов 60 ёшдан ўтган кишининг ўзининг яшаш уйида фохишахона ташкил қилганлиги аниқланди. Бухоро  вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактик ...