Каримовнинг тарафкашлари нима деркин?

Каримовнинг тарафкашлари нима деркин?

Мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида янграган сӯзларини биринчи президент Ислом Каримов сиёсатини шу кунга қадар қӯллаб-қувватлаб келаётган ашаддий тарафкашлари қандай қабул қиларкан?

Мирзиёев ӯз нутқида: “Катта халқимизнинг орзу-ниятлари амалга ошадиган бу кунни биз 25 йил кутган эдик”, деди давлат чегараси тӯғрисидаги шартномани имзолагандан кейин. Ушбу баёнот Каримовнинг “ён қӯшни – жон қӯшни” бӯлмиш қирғизлар билан 25 йил давомида нормал алоқа қилишимизга йӯл бермаганлигига оид далолат эмасми?

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон узоқ йиллардан бери қарши чиқиб келаётган Қамбарота ГЭСи лойиҳасини Қирғизистон билан бирга амалга оширишга ҳамда Хитойдан Ўш орқали Андижонга автомобиль йўлини ҳамкорликда қуришга тайёрлигини билдирди.
Бунга бугунги кунгача Каримовнинг соясига салом бериб келган тарафкашлар, унинг оғзидан чиққан ҳар бир гапини ҳақ гап дея қабул қилган қарсакбозлар, лаганбардорлар, маддоҳлар нима деркин?

Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Алмазбек Атамбаев ҳам, ӯзи ҳам Бош вазир бўлиб турган пайтларда икки давлат ўртасидаги муаммоларни ҳал этиш йўналишида ҳаракат қилганини таъкидлади, “у пайтларда кўп нарсалар ӯзларининг ихтиёрига боғлиқ бӯлмаган“ини тилга олди. Бу нимадан дарак? Каримовнинг яккаҳоким бӯлганига, ҳатто Бош вазирига ҳам ишонмаганига ишора эмасми?

Шавкат Мирзиёевнинг Алмазбек Атамбаев билан ўтказган учрашуви пайтидаги “Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида сиёсий ишонч мустаҳкамланди”, деган билдиргиси нималарни англатади?

Қизиқ, қӯни-қӯшнилар билан чамбарчас алоқа ӯрнатилишига тиш-тирноғи билан қарши чиққан, бунга йӯл бермаган, битта дарёдан сув ичадиган икки халқни бир-биридан ажратиб юборган, ер юзидаги буюклар ичра буюк миллат бӯлмиш ӯзбегимнинг аксар қисмини хор-зор қилган ана шундай шахснинг номини абадийлаштириш, бу ҳам етмаганидек илоҳийлаштириш кимга ва нимага керак?

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олийгоҳга киришни жуда осон, ўқиш ва битиришни жуда қийин қилиш керак

Фото: Юрий Корсунцев Имтиҳонлардан аввал бир абитуриент билан гаплашиб қолгандим. Қайси ўқишга топширдингиз, деб сўрадим. - Политехникани енгил саноат... факультетига. - Нега ...

Уйи бўлса — пропискаси йўқ, пропискаси бўлса — уйи йўқ…

Юртимизда кўпгина соҳа ходимларининг ижтимоий муҳофазаси йўлида хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Яшаш шароити яхшиланган, кўнгли тўқ ҳар қандай мутахассис жамиятга кўпроқ ...

Анча йиллик содиқ дўстим…

Фарғонадан келяпман. Бир иш билан боргандим. Иссиқ, автобуснинг ичи дим. Ҳаёлга берилиб келяпман. Ёнимда ИИБ ходими. Ҳар ҳолда шунақа форма кийиб олган. Гаплашгиси келдими, ...