Ўзбек блоггери: Ҳаққимизни еб турганни кўриб, билиб яна ўшани ёнида турамизми?

Ўзбек блоггери: Ҳаққимизни еб турганни кўриб, билиб яна ўшани ёнида турамизми?

Икки кун олдин ёзган бензин муаммоси остидаги изоҳларни ўқиб жуда кўнглим чўкди. Нахотки шу аҳволга тушдик, наҳотки ҳаққимизни еб турганни кўриб, билиб яна ўшани ёнида турсак, тўғри ботил томонда туриб изоҳ ёзаётганлар бўлса 10-15 та ҳолос, тўғри Қўқонлик “фейсбук”дан фойдаланувчилар сони 10000 дан ошиқ бўлса керак, тўғри уларнинг аксари ҳаққини беришга қарши, лекин наҳотки ҳатто виртуал бўлса ҳам норози эканлигини билдира олмайдиган даражага тушиб қолишган, демак мен “қўрқоқ” миз деб тўғри ёзибман.

Мақола Одилжон Қаҳҳоровнинг “Фэйсбук”даги саҳифасидан олинди

Тўғри ошириб юборганим рост, лекин бундан юмшоқ ёзилса эътиборсиз қолиб кетарди, кейин “харип” деганимга эмас қавусни ичидаги изоҳга эътибор қаратилса тўғри бўларди.

Мақолада айнан битта заправка кўрсатилди, у ерда “Нефтбазани” директори, ёки Расул хожи тўғрисида ҳеч нарса дейилмади, уларни калласи ишламайдиган ўзича кимнингдир кўзига яхши кўринаман деган ҳалоскорлари аралаштирди, ўша Расул хожи дегани бу “ошқовоқ”ларни кўчада кўрса сўрашмайди, танимайди ҳам.

Ман сани Расул хожига айтаман, Нефтбазани директорига рўпара қиламан деган гаплар, эй молфаҳм мани суянганимни олдида сан айтган одамчаларингни чивин қанотичалик вазни йўқ, шуни эсингдан чиқарма.

Эрталабда шу ёзган мақоламни остидаги изоҳларни таҳлил қилиб минг афсус қилдим ёзганимга, ёзишимга сабаб фэйсбукда фақат кулишиб, вақтни зое қилмасдан ҳалқимга, шаҳримга озгина бўлса ҳам фойдам тегар деб ўйлагандим, лекин ҳалқнинг ҳаққини еганлар қолиб, ҳақларингни берманглар деганим учун мен маломатга қолдим.

Шуларни ўйлаб бўлди, бу ҳалқ билан ҳеч нарса қилиб бўлмайди, постни ўчираман-да иккинчи бундай муаммоларга аралашмайман деган фикрга келдим, асабларим тугади, лекин озгина иш билан чалғиб эсимдан чиқиб қолибди.

Ўша куни заправкадан бензин қуймасдан чиқиб кетган эдим, машинамга бензин қуйиш учун “мяскомбинат”ни олдидаги заправкага бордим, бензин қўйиб туриб заправшик билан гаплашиб қолдим;

-Нимага заправкаларда бензин йўқ?

-Бугун ҳамма “заправка”га бензин чиқди, текширув бор экан, эрталаб айтиб кетишди, вақтлироқ очинглар деб.

-Қанақа текширув экан?

-Билмадим, кимдир ёзибди, заправкада бензинни қиммат сотяпти деб, лекин биз қиммат ҳам сотмаймиз, литрини кам ҳам қўймаймиз.

Жуда ҳурсанд бўлиб кетдим, “сразу” жиянимга телефон қилиб, бензинни қиммат сотиб турган учта “заправка”ни айтиб шулардан 5литрдан бензин қуй, кейин неча пул сотиб турганини айтасан дедим.

Кечаги заправкада бензин йўқ, лекин қолган иккитасида 3000 сўмдан сотаётган экан.

Ҳурсандчилигимни чеки йўқ, буни бир шахсга эмас, бутун шаҳарга яхшилик қилган одам туяди ҳолос. Ҳақ ва ҳалқни йўлида бу асаблар тугашга арзийди.

Бу мани ғалабам, ҳа бу мани якка ўзимни ғалабам.

Ҳақ учун битта ўзим яккаланиб қолсам ҳам розиман, манга Ҳолиқ биргалиги кифоя.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурхондарёнинг собиқ ҳокимини самарқанд суди оқлади

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди кассация инстанцияси жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг 2014 йил 18 августдаги ҳукмининг Н.Чориев, В.Азизов, ...

Чиқиш визаси чиғириқлари

Айни пайтда фақат Ӯзбекистон ва Шимолий Кореяда мавжуд бӯлган чиқиш визаси 2019 йил 1-январдан эътиборан бекор қилинади. Бу  тӯғрисида Ӯзбекистон ҳукумати расман  эълон ...

Россиялик аёлларга уйланган ўзбекистонликларга оиладан узоқда яшаш тақиқланади

Россия Федерациясининг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳукумат комиссияси чет эллик муҳожирлар томонидан сохта оила қуришларга қарши қаратилган қонун лойиҳасини кўриб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400