“Конвертация очилганидан сўнг ўқишимга пул тўлаёлмайдиган бўлиб қолдим”

 

“Мен Украинанинг Днепр шаҳрида ўқийман. Ўзбекистонда конвертация очилганида сўнг биз, хориждаги ўзбекистонлик студентлар, қийналиб қолдик.

Авваллари, банкдан 4 100 сўмдан доллар сотиб олганимиз учун ўқиш тўловлари ўзбекистонликлар учун икки баробар арзон эди. Яъни, банкдан бир долларни ҳозирги 8 100 сўм ўрнига 4 100 сўмга сотиб олар эдик. Лекин, энди бундай имкон йўқ. Долларнинг расмий курси 8 100 сўмга тенглаштирилгани учун бизлар энди ўқув шартномамизни тўлай ололмаяпмиз. Аммо, ўқишни ҳам ташлаб кета олмайман. Шунча йил ўқиб, барча сарфланган пул ва кучни йўққа чиқармоқчи эмасман.
Деволвация қилишдику, бироқ ойликлар ҳамон ўша-ўша. Ота-оналаримиз қаердан пул топишсин? Оддий халқ энди нима қилсин?

Кимга мурожаат қилишни ҳам билмаяпман. Барча мурожаат қилган жойларимизда “қонун ҳамма учун бир”, деб айтишмоқда. Мен уларни мутлақо тушуниб турибман. Аммо, бизнинг дардимизни ким эшитади? Яхши таълим олиб, ватанига ва халқига хизмат қиладиган яхши врач бўлиш доим менинг орзуим бўлган. Янги нарсаларни ўрганиб, Ўзбекистон тиббиёт соҳасини ривожлантириш менинг мақсадим эди. Аммо… Биз энди нима қилайлик?”

​———————————————————————-

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-konvertaciya-uqish/28724408.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бугуннинг хабарлари: у. ҳақназаров ошкор бўлдими? атамбаев тошкентга келди (аудио)

Ғийбатчи, ишёқмаслар маконидаги маразлар эканмиз!

Stress. (Дардлари оламга сиғмас устознинг ҳеч кимга айтолмайдиган аламли кечинмалари) Иложи бўлса, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи Мамаджанов Аваз ...

“меҳробдан чаён” романи инглиз тилига таржима қилинди

Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов адиб таваллудининг 125 йиллигига “Меҳробдан чаён” романини ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилди. Асар ...