Тижорат масканига айланган зиёратгоҳ

Тижорат масканига айланган зиёратгоҳ

Бугунги кунда якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқаролар учун қатор имкониятлар яратилган. Бунга якка тадбиркорнинг ўзини ижтимоий суғурта қилдириш, иш даврларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб асосида меҳнат стажига ҳисоблатиш, банк муассасасида ҳисоб-рақамига эга бўлиш каби ҳуқуқларини киритиш мумкин.

Бундан ташқари, якка тадбиркорда муҳр ва штампнинг борлиги унинг хўжалик фаолиятида тўлақонли субъект бўлишига ҳамда юридик шахслар билан шартнома асосида муносабатларга киришишга имкон беради.

Бироқ мамлакатимизда якка тадбиркорлар учун шундай имкониятлар яратилган бўлишига қарамасдан айрим юртдошларимиз бундай қулайликларга амал қилмайдиган ҳолатлар бот-бот учраб туради.

Буни Жиззах вилояти, Янгиобод тумани Хўжамушкент қишлоғидаги “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳи олдида пайдо бўлган “тижорат маскани”дан ҳам билсак бўлади.

Мен 2016 йилда якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида тегишли ташкилотларга мурожаат қилиб, қонун асосида якка тадбиркор гувоҳномасини ва фаолият юритиш учун лицензия олдим.

Лицензия асосида “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳининг кириш дарвозаси ёнидан уй шароитида савдо шоҳобчасини очдим. Айни кунларда шу ерда фаолият юритяпман.

Бироқ фаолиятимга сунъий тадбиркорлар ҳар томонлама тўсқинлик қилишмоқда. Улар ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаса-да зиёратгоҳ олдида ноқонуний савдо шоҳобчаларини очиб, носоғлом рақобат муҳитини яратишмоқда.

Ана шундай “тадбиркорлар”нинг таъсири ва босими туфайли фаолиятимда муаммолар пайдо бўлаётир. Энг ачинарлиси, ушбу тадбиркорларнинг давлатга даромад ва бошқа солиқ тўловларини тўламасдан ноқонуний равишда ишлаётганини туманимиздаги мутасадди ташкилотлар ҳамда масъул шахслар яхши биладилар.

Бироқ шундай бўлса-да, ҳаммага маълум сабабларга кўра уларга қарши чора-тадбирлар кўрилмайди.

Бунинг натижасида бир неча маҳаллий “тадбиркорлар”, жумладан, Д. Пиримқулова, Г. Қурбоналиева, М. Султонова, С. Орзиқуловалар ҳамда қўшни Сирдарё вилояти Ховос шаҳарчасидан келиб ишлаётган А. Абдусатторова, М. Абдужабборова, Г. Эсонтурдиевалар “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳи дарвозаси атрофида узунлиги 2 метр, эни 1 метргача бўлган жойларни эгаллаб, ноқонуний равишда эмин-эркин ишбилармонлик фаолияти билан шуғулланмоқдалар.

 Мазкур фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги “Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 216-сонли қарорига хилоф равишда иш тутмоқдалар.

Уларнинг фаолияти шу кунга қадар Назорат қилувчи органлар томонидан текширилмаётир. Энг ачинарлиси, менинг қонуний фаолиятимни текширишни канда қилмайдиган органларнинг қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар фаолиятини текширишни ҳатто хаёлига ҳам келтирмасликларидадир.

Мен ушбу “тадбиркорлар” тегишлича солиқ ва ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонунчиликка, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига (шу жумладан, назорат-касса машинаси, ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилиши, сотилаётган мажбурий сертификатланадиган товарларга мувофиқлик сертификатлари, ўлчов асбобларида белгиланган тамғалари мавжудлигига), пул маблағлари ҳисобини юритишга доир қонун ҳужжатларига риоя қилган ҳолда фаолият юритаётган бўлганида қимматли вақтимни ажратиб Сизларга арз қилмаган, ҳамюртларим бизнесига қарши жар солмаган бўлар эдим.

Ушбу қўлбола тадбиркорларнинг фаолиятини давлат солиқ идораси, санитария, ветеринария, ёнғин хавфсизлиги, энергетика назорати органлари ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси масъул ходимларининг ўз ваколатлари доирасида текширмасликлари менинг тадбиркорлик фаолиятимга жиддий зарар етказмоқда.

Шуларни инобатга олган ҳолда меъёрий ҳужжатлар асосида Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳига келиб, қўштирноқ ичидаги тадбиркорларнинг фаолиятини текширишингизни сўрайман.

 Билъакс, яқин кунлар ичида “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳи зиёратгоҳ қиёфасини йўқотиб, тижорат масканига айланади.

Муқаддас Қозоқбоева

Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Хўжамушкент қишлоғида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чип-чип жўжаларим!

Куни кеча пешинда энди кўзим илинган экан, эшигимиз олдига икки машина келиб тўхтади. Эшитиб ётибман, машина эшиклари очилиб, камида тўрт ё беш киши тушди. Уйимга келган ...

«фарғона-қизил қия» автобус қатнови йўлга қўйилди

Транспорт вазирлиги томонидан “Фарғона-Қизил Қия” йўналишида автобус қатновлари ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилади. Йўналишнинг очилишига бағишланган ...

Иқтисодиётни ривожлантириш учун ўзбекистонда нима ишлаб чиқарган маъқул?

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг қайси тармоқларини ривожлантириш лозимлигини ким ва қандай аниқлайди ва бу борада давлатнинг роли қандай бўлиши керак? Автор: Бехзод Хошимов ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400