Миллий Хавфсизлик Қўмитасининг собиқ раҳбари Нартай Дутбаев етти ярим йилга қамалди

Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Қўмитасининг собиқ раҳбари Нартай Дутбаевга тайинланган жазо муддати ошкор этилди, дея хабар беради Қозоғистон Республикасининг Олий суд манбасига иқтибосан Nur.kz сайти.

Қозоғистон МХҚнинг собиқ раҳбари Нартай Дутбаев

Нартай Дутбаев давлат сирларини очганлиги, хизмат ваколатини суистеъмол қилганлиги туфайли 7 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилган. Шунингдек, у давлат хизматларидан умрбод четлаштирилган.

Суд Дутбаевни “генерал-лейтенант” унвони ва давлат мукофотларидан ҳам маҳрум қилган.

Худди шундай жиноят содир этганликда айбланган Раис Муратов ва нурлан Хасенларнинг ҳар бири 5 йил муддатга қамоқ жазосига маҳкум этилган. бундан кейин улар ҳам умрининг охиригача давлат хизматида ишлай олмайди. Ерлан Нуртаев эса давлат сирларини фош қилишда ёрдамлашгани учун 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилган. Унга ҳам умрининг охиригача давлат ишида ишлаш тақиқланган. Ҳукм қонунан кучга кирмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий суди (Трибунал) МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари, 2007 йилда Ўзбекистон Республикасининг марҳум президенти И. Каримов томонидан “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони билан мукофотланган, 2017 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Сурхондарё вилояти бошқармасига ўтказилган 51 ёшли генерал Шуҳрат Ғуломовни ҳам давлатга етказилган бир ярим миллиард доллар миқдоридаги молиявий зарарни қоплаш шарти билан умрбод қамоқ жазосига маҳкум этган.

Ўзбекистон МХХ расисининг соби ўринбосари Шуҳрат Ғуломов

Ўзбекистон МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломов

Суд жараёни давомида маълум бўлишича, Шуҳрат Ғуломов пулларни Ўзбекистондан олиб чиқиш учун ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Дубай шаҳрида яшаётган, ўзбек махсус хизматларининг нафақадаги офицери Юрий Савинковнинг хизматларидан фойдаланган. Юрий Савинков ўзининг “контора” бўйича ҳамкасбига Ғарб банкларида ҳисоблар очиш ва у ерга Ғуломовнинг пулларини ўтказишга ёрдам берган.

Бундан ташқари, Юрий Савинков Шуҳрат Ғуломовнинг қурол савдосини йўлга қўйишда қатнашган, шунингдек, Ғуломовнинг маблағлари ҳисобидан Ғарб мамлакатларида яшайдиган ўзбек мухолифати вакилларини ўлдириш ва суиқасд уюштириш учун тўловларни амалга оширган.

Мана, биз ишонган давлат арбобларининг иши. Демак, биз шу кунгача ўз келажагимиз ва хавфсизлигимизни Миллий Хавфсизлик комитети ва Миллий Хавфсизлик хизматининг сотқин, хоин, давлат мол-мулкини талон-тарож қилувчи, наркобизнес ва турли хил жиноятлар, жумладан, мухолиф фикрдагиларга суиқасд уюштириш ишлари билан шуғулланувчи касларга ишониб келган эканмиз.

Бундан кейин бундай шахслар атрофида жавлон урган “юртпарварлар”га қандай ишониш мумкин?

Бу “Ишонмагин дўстингга, сомон тиқар пўстингга”, деган нақлнинг нечоғли тўғри эканининг ҳаётий кўриниши эмасми?

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Навоий вилоятида ўз жонига қасд қилиб вафот этган судланувчига ҳукм ўқилди

Аброр (исмлар ўзгартирилган) 2017 йил 5 август куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Комил ва Жасур билан оғзаки келишган ҳолда 147 бош қўй ва 120 бош баррани 800 минг ...

Нью-йорк терракти: соипов масаласи ва ўрта осиёликлар

Жорий йилнинг 31 октябрида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ӯзбекистонлик 29 ёшли Сайфулло Соипов исмли фуқаро террорлик ҳаракатини содир этди. Воқеа тафсилотига кӯра Сайфулло оғир ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400