Шодиевнинг Лондондаги қизи қандай бизнес юритади?

Шодиевнинг Лондондаги қизи қандай бизнес юритади?

Ўзбекистонлик миллиардер Фаттоҳ Шодиевнинг қизи ўзининг янги бизнес ғояси билан британ матбуоти назарига тушди.

Мақола bbc.com сайтидан олинди

40 ёшли Муниса Шодиева Бельгия фуқаросидир, аммо кўп йиллардан бери Лондонда яшайди. У Британиянинг Саутхемптон университетини ҳуқуқшунос дипломи билан битирган.

Ҳозирда британ матбуотида Муниса Шодиеванинг бойлиги 75 миллион долларга тенг экани айтилмоқда.

Унинг янги бизнеси “Vault” (сейф) деб номланиб, бадавлат аёлларнинг кийим-кечак ва аксессуарларини махсус ҳароратли омборда сақлашга ихтисослашган.

Шодиеванинг мижозлари сирасига Виктория Бекҳам ва Гвинет Палтроу каби машҳур аёллар киради.

“Vault” мижозлари ўз уйларида ушлаб туришни истамаган кийим-кечакларини бу компанияга топширишлари мумкин. Сўнгра компания уларни бирма-бир суратга олиб, ўз веб сайтидаги маълумотлар баъзасига қўяди.

Катта юк билан сафар қилишни истамаган мижоз истаган вақтида бу сайтдан ўз кийимини қайтариб олиши мумкин. Кийим 24 соат ичида дунёнинг исталган бурчагига етказиб берилади.

Британиянинг “Stylist” журнали ёзишича, Шодиеванинг ўз гардероби ҳам Голливуд актрисаси Сара Жессика Паркерникидан қолишмайди.

.Муниса Шодиева шу вақтгача отасининг Лондондаги компанияларида ишлаб келган.

2014 йилгача у отасининг Eurasian Natural Resources Corporation (ENRC), яъни Евросиё табиий захиралар корпорациясида сармоя ва оммавий муносабатлар бўлими директори бўлган.

Ундан аввал эса CIM Global AG компаниясида вице-президенти лавозимини эгаллаган.

“Гардиан” нашрига кўра, ENRC 2007 йилда Лондон биржасида рўйхатдан ўтганида қиймати 6,8 миллиард фунт стерлинг дея баҳоланганди. Фаттоҳ Шодиевнинг бу компаниядаги шахсий ҳиссаси 1,7 миллиард фунт стерлинг, қизи Мунисаники эса 50 миллион фунт стерлинг дея хабар қилинган.

Британия бизнес нашри бўлмиш uk.businessinsider.com ёзишича, 2013 йилда фирибгарлик айбловлари ортидан ENRC компанияси Лондон биржасидан четлатилган.

Forbes 2011 йилда Фаттоҳ Шодиевни Бельгиянинг энг бадавлат кишиси дея эълон қилганди.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Адлия вазирлиги Фаттоҳ Шодиев халқаро фондининг Тошкентдаги ваколатхонасини рўйхатга олди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

​порахўр ҳокимларни боғлаб турган омиллар нима эди?

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов йирик миқдорда - 400 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида ушланди. Бу сизга бошқа ҳолатни ҳам ...

Одатлар иқтисодиёти: янгиликни қўллаш нега бунчалар оғир

Аксарият кундалик хатти-ҳаракатларимиз одат тусига кирган. Ҳаётимиз ўз қўлимизда, деб бонг урсак-да, одатга айланган юриш-туришимизни ўзгартириш ниҳоятда машаққатли кечади. ...

Тўрткўлда  500 дан зиёд тадбиркор фаолиятини нега тўхтатмоқчи?

Тўрткўл деҳқон бозорига боришни аҳоли унчалик ҳам хуш кўрмайди. Нега деганда, бозор атрофидаги тартибсизликлар ҳар қандай кишининг таъбини хира қилади. Ушбу муаммо кўпдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400