“Сирдарё томорқа сервис” фермер хўжалиги раисидан шикоят

“Сирдарё томорқа сервис” фермер хўжалиги раисидан шикоят

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга

“Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компанияси раисига

“Ўздавэнергоназорат” ДИ раисига

“Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарига

Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Бахт шаҳрида яшовчи “Сирдарё томорқа сервис” фермер хўжалиги раиси Қурбонов Ихтиёр Нарзиқуловичдан 

ШИКОЯТ

Тумандаги “Одина Муслима Дурдона” фермер хўжалиги Сирдарё туман ҳокимининг қарорига кўра ташкил этилган бўлиб, 2017 йил бошида тугатилган ва Сирдарё туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган “Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжалиги барпо этиш учун талабгорларни танлаш ва уларнинг танловини ўтказиш тартиби” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2005 йил 18 ноябрдаги 237а-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан тендер ғолиби бўлганман. Бугунги кунда 30 гектар ер майдонида мош етиштириш учун харакат кетмоқда.

2017 йилнинг 8 июль куни “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбари номига юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти бўйича шартнома тузиш” учун ариза берганман.

Лекин маъмурият аризамни шу кунга қадар қабул қилмай келмоқда. Уларнинг айтишича, 2017 йил бошида тугатилган “Одина Муслима Дурдона” фермер хўжалигининг Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан истеъмол қилинган электр энергияси учун 143.000 000 сўм қарзи бор эмиш.

Агар бу қарздорликка ҳуқуқий баҳо берсак истеъмолчи зиммасига юклатилган қарздорлик нореал эканлиги ўз тасдиғини топади.

Борди-ю ушбу қарз миқдори қопланмаса менга тегишли бўлган “Сирдарё томорқа сервис” фермер хўжалиги билан шартнома тузмасликлари мумкин экан.

Энергия учун ҳақ тўлаш истеъмолчи томонидан ҳар ойнинг 10-санасигача корхонанинг банк ҳисоб-рақамига пул маблағларини ўтказиш ёки амалдаги қонунчиликда рухсат этилган барча бошқа йўллар билан амалга оширилиши лозим.

Истеъмолчи ушбу шартномага асосан маиший эҳтиёжларга фойдаланилган етказиб берилган энергия учун ҳисоб-китоб даври бир ойни ташкил этади.

Ваҳоланки мен 32-сонли 22.07.2017 йилдаги 32-сонли, 27.07.2017 йилдаги 36-сонли, 23.07.2017 йилдаги 35-сонли, 23.07.2017 йилдаги 36-сонли тўлов топшириқномасига асосан “Агробанк” АТБнинг Сайхунобод филиали орқали электр энергияси учун ўз фермер хўжалигим ҳисобидан жами 4. 000 000 сўм пул маблағи ўтказганман.

Фермер хўжалигим ерида сув насоси учун стандарт DT S-541 серияли электрон ҳисоблагич ўрнатганман. Ҳисоблагич лабораториясидан ўтказилган ва сертификатланган.

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган. Тармоққа уланиш учун хат ва ариза берилган. Ягона дарчадан техник шарт олинган.

Туман ДСИ томонидан гувоҳнома берилган. Кадастр варағи нусхаси, банк реквизитлари, ҳисоб-рақам, МФО, Банк номи, шартнома, электр ҳисоблагич рақами ҳақида маълумот тақдим қилинган.

Ҳисоблагич прибори “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ходимлари бўлмиш Ҳикмат ва Зоҳидлар иштирокида ўрнатилган. Ўрнатиш учун 300 000 сўм хизмат ҳақи берилган. Уни кирим қилган ёки қилмаганлиги менга аён эмас.

2017 йилнинг 25 июль куни 4.000 000 сўм ўтказилганлиги ҳақида тўлов топшириқномаси бор. Лекин шунга қарамай, 2017 йил 9 август куни “Сирдарё томорқа сервис” фермер хўжалигимиз ҳудудига “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖдан, ОАВ, ТВдан, туман мажбурий ижро бўлимидан вакиллар келиб, ҳисоблагичимиз ҳолатини тасвирга олишди.

“Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ “Одина Муслима Дурдона” фермер хўжалиги электр таъминоти шартномасини тузмасдан энергия истеъмол қилганида ёки шартномада белгиланган муддатда энергия учун тўловни амалга оширмаганида фермер хўжалигини судга бериб, 143.000 000 сўм қарзни ундириб оларди ва бундай ҳуқуққа эга эди.

Фойдаланилган энергия учун ўз вақтида тўлов амалга оширилмаса, Истеъмолчи Корхонага ҳар бир муддати ўтган кун учун 0,1 фоиз миқдорида, лекин муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

Пеняни ҳисоблаш ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари ёзиб олингандан ва амалга оширилган қайта ҳисоб-китоблардан кейин, шунингдек, белгиланган тартибда киритилган олдиндан тўлаш ҳисобга олинган ҳолда ҳисоб-китоб давридан кейинги ойнинг 11-кунидан бошлаб Истеъмолчининг шахсий ҳисоб-рақамида акс эттирилган аниқлаштирилган қарздорлик суммасидан амалга оширилади.

“Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ мутасаддилари “Одина Муслима Дурдона” фермер хўжалиги тугатилмасдан олдин бу ҳақида ўйлаб кўришлари керак эди.

Хўш, мен томондан янгидан ташкил этилган фермер хўжалиги билан шартнома тузмасликка бу қарздорлик нима учун асос бўлиши керак?!

Шундай экан, “Одина Муслима Дурдона” фермер хўжалигига тегишли қарздорлик масаласи ва уни ундириш тартиби ёки “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан ўз вақтида мазкур шартнома билан тартибга солинмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2009 йил 22 августда чиққан 245-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги, “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги, “Табиий монополиялар тўғрисида”ги, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр энергияси истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларини тартибга солади ҳамда барча ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва электр энергияси истеъмолчилари учун мажбурий ҳисобланади.

Ушбу шартнома бўйича низолар келиб чиққан тақдирда, тарафлар, қоидага кўра уларни судгача ҳал этиш юзасидан келишилган чора-тадбирлар кўрадилар. Тарафлар ўртасида ўзаро ҳал қилинмаган низолар қонунчиликда ўрнатилган тартибда судда ҳал қилинади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, “Ўздавэнергоназорат” ДИ томонидан “Сирдарё томорқа сервис” фермер хўжалиги ҳуқуқларини ҳимоя қилишларингизни сўрайман.

Ихтиёр Қурбонов, тел:+998902558257.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тўрткўлда  500 дан зиёд тадбиркор фаолиятини нега тўхтатмоқчи?

Тўрткўл деҳқон бозорига боришни аҳоли унчалик ҳам хуш кўрмайди. Нега деганда, бозор атрофидаги тартибсизликлар ҳар қандай кишининг таъбини хира қилади. Ушбу муаммо кўпдан ...

Наманган шаҳар ҳокимлиги мулозими қабристонларга оид ўз сайти хабарини ҳам инкор этди

Шаҳарнинг Ғунча даҳасидаги қабристонни ободонлаштириш ишларига “мактаб, боғча ходимлари ва медиклар” жалб этилгани, улар “ҳар куни эрталаб соат 6 дан 10 гача ишлатилаётгани” ...

Ўғлини испанияга юбориб футболчи қилмоқчи бўлган тошкентлик аёл 35 млн сўмга куйди

Яккасарой туман ИИБ томонидан фирибгарлик жиноятини содир этган хусусий тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Яккасарой туман ИИБ матбуот хизмати хабар берди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400