Яхши хабар: Ўзбекистон халқ шоири Шукруллога “Турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси” мукофоти берилди

Турк дунёсининг 2017 йилдаги маданий пойтахти Туркистон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Турк дунёси адабий нашрлари муҳаррирларининг 7-конгресси”да Евросиё Ёзувчилар уюшмасининг “Турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси 2016” мукофоти буюк ўзбек шоири ва ёзувчиси Шукруллога тақдим этилди.

Мақоланинг асли  ziyouz сайтида эълон қилинган

Сурат: ziyouz.uz

96 ёшли Шукрулло домла конгрессга кела олмагани учун совринни топшириш ваколати Ziyouz портали муҳаррири Давронбек Тожиалиевга берилди.

“Турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси” мукофоти ҳар йили туркий дунёнинг энг ҳурматли ва уста шоир-ёзувчиларига тақдим этилади. Бу мукофотга 2011 йили Али Оқбош (Туркия), 2012 йили Анор (Озарбайжон), 2013 йили Тўлен Абдик (Қозоғистон), 2014 йили Исмоил Бўзқурт (Кипр), 2015 йили Умар Султонов (Қирғизистон)  сазовор бўлган.

Шукрулло (Юсупов) 1921 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1981). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1977). Педагогика билим юрти (1935— 38) ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини тугатган (1944).

Илк шеърлар тўплами — «Биринчи дафтар» (1949). «Қалб қўшиқлари» (1949), «Ҳаёт илҳомлари» (1959), «Умрим борича» (1960), «Инсон ва яхшилик» (1961), «Зарралар» (1973), «Суянчиқ» (1977), «Яшагим келади» (1978), «Сенинг бахтинг» (1988), «Тўқилган дардларим» (2001), «Шафақ» (2007) ва бошқа шеърий асарлар муаллифи. Кўплаб достонлар («Аср баҳси», 1985), болаларга аталган шеър ва эртаклар («Юлдузлар, 1964) ҳамда шеърий драмалар («Ҳасрат боғи», 2004) ёзган. «Жавоҳирлар сандиғи» (1983) эссеси, катағон даври даҳшатлари ҳақидаги «Кафансиз кўмилганлар» (1989) автобиографик қиссаси, «Тирик руҳлар» (1999) роман-хроникаси ҳам бор. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994). «Дўстлик» (1994) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан мукофотланган.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994). «Дўстлик» (1994) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан мукофотланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Facebook гуруҳли видеоқўнғироқлар хизматини ишга туширмоқда

Видеоқўнғироқларда бир вақтнинг ўзида 50 нафаргача киши қатнашиши мумкин. Фото: ТАСС Facebook гуруҳли видеоқўнғироқларни амалга ошириш имконини берувчи Messenger Rooms ...

Ақшда икки ҳарбий вертолёт тўқнашиб кетди

АҚШнинг Юта штатидаги тоғ-чанғи курортида икки ҳарбий вертолёт тўқнашиб кетди. Фавқулодда ҳолат ҳарбий машғулотлар вақтида содир бўлган. Натижада, на ҳаво кемасидагилар, на ...

Ўзбекистон ҳудудларида “хавфсиз шаҳар” тизимини жорий этиш учун хитой 1 миллиард доллар ажратади

Шу йилнинг 24 сентябрь куни Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш режаси қабул ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400