Намунали уйимиз ташвиши тинкамизни қуритди

2014 йил Жиззах вилояти “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ инжиниринг компанияси томонидан Зомин туманидаги Қизилсой массивида уй-жой қуришга буюртмачи функциясини амалга ошириш тўғрисидаги тегишли шартномага асосан тайёр ҳолда топшириш шарти билан намунавий лойиҳалар асосида уйлар қурилган эди. Мазкур каттежларни буюртмачи “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ инжиниринг компанияси ҳамда бош пудратчи “Диамонд” КТХФ (тел.: +99890 516-07-77) қурган.

Биз Зомин тумани, Ширин ҚФЙ, Ширин аҳоли пунктида янги қурилган 2-секциядаги 1-уйни ўғлим Зиёдулло Норбоев номига кредит расмийлаштириб сотиб олган эдик. Мазкур намунавий лойиҳада қурилган каттеж 2014 йил 7 ноябрь куни Давлат қабул ҳайъатининг далолатномаси асосида бизга белгиланган тартибда фойдаланишга топширилган.

 Уй-жой қуриб битказилганидан кейин 12 ой кафолат муддати белгиланган бўлиб, кафолат муддати ўтгандан кейин ўғлим З. Норбоев томонидан “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Бош директори К. Ҳошимбековга “Ширин” массивидаги 2-сонли уйда бажарилган қурилиш-монтаж ишларига ва ўрнатилган жиҳозларга эътироз йўқлиги билдирилиб, кафолат хати имзолаган.

Кафолат муддати ўтгандан кейин уй-жойда ва жиҳозларда келиб чиқадиган камчиликлар уй эгаси томонидан бартараф этилади. Лекин уйни сотиб олган мижоз унинг сифатсиз қуриб битказилгани кўзга ташланмаган тақдирда ҳеч нарсани аниқлай олмайди.

2016 йил 2 ноябрдан 3 ноябрга ўтар кечаси каттежимиз томи қопламасининг бир қисмини шамол учириб кетди. Резбали михдан фойдаланилмаган. Қалпоқли мих ишлатилмаган.

Хуллас сифатсиз қурилган. Бу ҳақда мен Зомин туман ҳокимлигига мурожаат қилдим. Туманнинг собиқ ҳокими Б.Ў. Сафаров “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК ва “Диамонд” КТХФга мурожаат қилди.

Лекин мазкур фирма ҳокимиятнинг мурожаатини инобатга олмади. Менинг туман ҳокимлигига нисбатан эътирозим йўқ. Натижада каттеж томидан сув ўтиб, ички тарафлари ювилиб кетди. Қарийб 15 000 000 сўм зарар кўрдик. Қиш эса ҳали олдинда эди.

Ташвишлар билан юрган чоғимизда 2017 йилнинг баҳор фасли ҳам келди. Ёмғирли кунлар бошланди. Бу уйда яшашнинг иложи бўлмай қолди. Томдан чакка томиб, ДСП поллар шишиб кўтарилиб кетди. Деворлар захлаб пардоз сифати бузилди.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А. Каримов қарори ва ташаббуси билан қурилган бу уйлар сифати мана бугун фош бўлмоқда. Бунга ким айбдор? Албатта, буюртмачи ва пудратчи!

Уйни қабул қилиб олган одамларда нима айб? “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК ва “Диамонд” КТХФ яна бошқа масканларда худди шундай сифатсиз уйлар қуриб, кўзбўямачилик асосида ҳукуматнинг янги раҳбарини алдамаётганига ким кафолат бера олади?

Массив объектга борувчи йўл мавжудлиги, объектнинг муҳандислик  коммуникациялари, электр, газ, сув таъминоти ва канализацияга уланганлиги, кўчалар қурилиши ҳамда жамоат ва тижорат муассасалари мавжудлигини таъминлаш бўйича стандартларга мувофиқлиги борасида экспертиза, шунингдек, янги уйлар қурилиши учун пудратчиларни танлаш ва қурилиш сифати устидан назорат ва янги уйларни топшириш жараёнлари устидан тартибга солувчи органлар назорати ўтказилмаган.

Ушбу стандартлар Ҳукуматнинг қишлоқ аҳоли пунктларига нисбатан келгуси қарашларини акс эттиради ҳамда замонавий меъморчилик ва қурилиш режалари ҳамда илғор қурилиш технологиялари ва материалларидан фойдаланишни кўзда тутади.

Ишчи лойиҳалар ва қурилишнинг техник шартлари ҳамда миллий қурилиш меъерлари ва қоидаларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ҚҚИ тегишли назорат органлари орасида ҳамкорлик ва янги уйлар қурилиши сифати устидан умумий назорат юритишга масъулдир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сонли қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 28-бандига биноан, якка тартибдаги қурувчи пудрат шартномасига асосан қурилишнинг бутун даври мобайнида қурилиш жараёнига халақит бермаган ҳолда қурилишнинг боришини кузатиб бориш ҳамда зарурият бўлганда намунавий лойиҳа доирасидаги ёзма шаклда таклифлар киритиш ва инжиниринг компанияси ва пудратчига эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга.

Ишчи гуруҳ фаолиятига ва Ишчи гуруҳнинг қабул далолатномасини имзолашга таклиф қилади. Ишчи гуруҳ таркибига ҚҚИ, Пудратчи вакиллари, тегишли назорат органлари вакиллари киради. Ишчи гуруҳ томонидан текширув қурилиш сифати, муҳандислик тизимлари (электр энергияси, санитария ва техник ишлар, иситиш ва вентиляция), ускуна ва ўрнатгичлар, қўшимча қурилмаларга (қозонхона, ҳовлидаги ҳожатхона, автомобиль учун соябон, йўлак ва девор) қаратилади.

Бажарилган иш сифати якуний текширувдан ўтказилгандан кейин Ишчи гуруҳнинг барча аъзолари томонидан Ишчи гуруҳнинг қабул далолатномаси имзоланади.

ҚҲКТИнинг янги харидорига Қурилиш назорати бўйича Давлат Комиссиясининг эксплуатацияга қабул қилиш ҳақида далолатномаси берилади. Янги уй харидорлари томонидан шикоятларни кўриб чиқиш тартиби ҳозирги пайтда ишлаб чиқиш ва тадбиқ жараёнида бўлиб, қўшимча равишда янги уйга бир йиллик кафолат берилади.

Том конструкциялари учун кимёвий ишлов берилган ёғочдан фойдаланганликни тасдиқлаш,том нишабининг режага мувофиқлигини тасдиқлаш,черепицанинг текис ётқизилганини визуал тасдиқлаш,ҳаво сўрувчи, ҳайдовчи вентиляция тешиклари ўрнатилганини тасдиқлаш лозим эди.

Лекин бу амаллар умуман бажарилмаган. Том ёғоч обрешетка устига металлочерепица қоплаш орқали қурилади, тўсиқлар қалинлиги 100 мм бўлган монолит темир-бетон плитадан деворлари 250 мм қалинликда армирланган тўрдан, баландлиги бўйича 520 мм қадам билан қурилади, эшик ўрни ўзак ва монолит тепадонлар билан ўралади.

Миллий қурилиш меъёрларига мувофиқ Ўзбекистондаги барча турар-жойлар Рихтер шкаласи бўйича 8 балли сейсмик фаолликка чидамли бўлиши керак. Аммо биз яшаётган намунали уйлар бундай талабларга жавоб бермаслиги шубҳасиз, аниқ.

2014 йилда қурилиши бошланган бу уйларни 2015 йил ҳокимият қабул қилиб олмаган, фақат яшовчилар имзо чекиб қабул қилганлар.

Шунингдек, ушбу Низомнинг 40-43-бандларига кўра якка тартибда уй-жой қуриш лойиҳасининг сифати учун жавобгарлик намунавий лойиҳани тўғирлаган лойиҳа ташкилотига, якка тартибда уй-жой қуришни таъминлаш учун жавобгарлик ушбу Низомга мувофиқ инжиниринг компаниясига, кредитлаш қисми бўйича эса банкка юклатилиши белгиланган.

 Юқорида кўрсатиб ўтилган муносабатлар туфайли юзага келадиган низолар ва можароли вазиятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда инжиниринг компанияси, якка тартибдаги қурувчи, пудратчи ва бошқа ташкилотлар ўртасида ҳал қилинади.

2014 йил 7 июлдаги қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида давлат қабул ҳайъати далолатномаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сонли қарори ва ШНК 03.01.04-04 “Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш” меъёрий ҳужжатига асосан ҳамда ишчи комиссия тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиқиб қарор қабул қилган.

Қабул комиссияси таркибида Зомин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуғаниев, Жиззах вилояти Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси бошлиғи А.Раҳмонқулов, “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси Жиззах вилояти филиали директори Ш.Раҳимов, ОАТБ “Қишлоққурилиш банк” Жиззах минтақавий филиали бошқарувчиси Ф.Юлдашев, туман ДСЭНМ бош врачи С.Бозорбоев, ИИБ ЁХБ бошлиғи Ш.Қўчқоралиев, туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ж.Аҳмедов, туман сув-оқова корхонаси раҳбари З.Холиқулов, “Тумангазтаъминот” УК раҳбари Ғ.Худойбоқов, туман бош меъмори Б.Юлдошев, туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Юсупов, “Жиззах қурилиш лойиҳа” МЧЖ раиси, бош лойиҳачи ташкилот М.Ахунбабаева, “Диамонд” КТХФ раҳбари О.Қодиров ва буюртмачи вакили техник-аудитор Б.Назарқуловлар иштирок этишган.

Намунали уй бўйича шу кунга қадар бу ишга масъул бўлган туманимиздаги, вилоятимиздаги ва республикадаги барча ташкилотларга мурожаат қилдик.

Аммо бундан ҳеч қандай натижа чиқмади. Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига хат юборишга мажбур бўлдик. Бироқ, афсуски қабулхонадан  ҳеч қандай жавоб хати келмади.

Мана қарийб бир йилдан буён дардимизни эшитадиган ташкилот топа олмаймиз, намунали уй оламиз деб ҳам моддий, ҳам маънавий зарар кўришда давом этяпмиз.

Худойбоқ Норбоев

Жиззах вилояти, Зомин тумани, Даштобод шаҳри, Ўзбекистон маҳалласи, Зарбдор кўчаси, 25-уй, тел.: +998945757271.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Омаднинг саккиз сабаби

Ҳаётда ҳар биримиз бахтли, омадли инсон бўлишни истаймиз. Бунинг учун ўқиймиз, ўрганамиз, меҳнат қиламиз. Нима деб ўйлайсиз, муваффақиятга эришишнинг тилсими мавжудмикан? ...

Мансур тўймаевни ёқиб юборган баҳриддин исомов иши бўйича бош прокуратура расмий хабар берди

Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан Баҳриддин Исомовга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан олиб борилган дастлабки ...

Монополлар қачонгача халқни қийнайди?

Ёки Ўзбекистонликлар нима учун Қозоғистон аэропортларидан парвоз қилишини афзал кўрмоқда? Фото:myventurepad.com Туроператорлардан бирида ишлайдиган танишим менга “Саёҳат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400