Зомбиқути ва Диний Идора ҳамкорликда исломофобиянинг янги босқичига ўтибди

Зомбиқути ва Диний Идора ҳамкорликда исломофобиянинг янги босқичига ўтибди

Кеча “Ўзбекистон” каналидан берилган иккита кўрсатувни кўрдим.

Мақола Musannif Adhamнинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди

Биринчисида, долларчилар ноқонуний валюта олди-соттиси устида ушланган, лекин уларнинг на юзи кўрсатилди, на исми ошкор қилинди. Шунчаки, гапириб ўтиб кетишди. Жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳолат бу.

Иккинчи кўрсатувда эса, онам тенги илмли аёл 5-6 та аёллар билан тўпланиб муқаддас китобимизни ўқигани учун ТВда юзини, кимлигини, қаерда яшаши, ҳатто баъзиларининг турмуш ўртоғи, ўғлигача кўрсатиб шарманда қилишга уринишди. Ўлганнинг устига тепгандек, дўриллаган овозли журналист, орқада ваҳимали музика билан роса чайналди.

Бу ҳолат шунчаки маъмурий жавобгарлик ҳолати, берухсат йиғилиб диний таълим олгани учун.

Буни қандай тушуниш мумкин?

Тушунган буни тушунди, “Э, бу ТВ бир тийинга қиммат”, деб ўша аёлларимизнинг ёнини олган, кўнглини кўтарганлар жуда кўп экан.

Тушунмаганлар-чи? Тушунмаганлар, уларни кўча-кўйда кўрганда уларга нисбатан адоват ўтказиши, ҳақорат қилиши, устидан кулиши мумкин. Ёш қиз ҳам бор экан орасида, бу қиз бошини қандай кўтариб юради, мана шундай одамлар ичида.

Шу ёғини ўйлашмадими ТВдагилар? Жиноят қилмаган-ку, ахир. Ҳақиқий жиноятчиларни яширишади, жиноят қилмаганни эса ҳаммага кўрсатади?!

Исломофобия деб шунга айтилса керак.

P.S. Бу кўрсатувни биринчи кўрганимдаёқ мақсадни тушунган, “Зомбиқути ва Диний Идора ҳамкорликда исломофобиянинг янги босқичига ўтибди”, деб ёзган эдим. Одатда, шахсларга эътибор қаратмайман, тизим муҳим! Тизим исломофобия устига қурилганини эса кўриб турибман…

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қирғизистондан 17 млн долларлик электр энергияси сотиб олди

Қирғизистон Ўзбекистонга 400 млн кВт/соат электр энергияси экспорт қилди. Бу ҳақда қирғиз нашрлари Саноат, энергетика ва ерости бойликларидан фойдаланиш давлат қўмитаси раис ...

Озарбайжоннинг эски манати инфляция бўлганида масхара бўлганми?

Озарбайжон манати ҳам 90-йилларда ва 2000-йиллар бошида кичикроқ инфляцияни бошдан кечирган. Ўшанда 10 минг ва минг номиналли банкноталар чиқарилган. Одамлар “минг”, “ўн ...

Ироқ курдистонининг раҳбари ўз ваколатларини узайтирмайди

Ироқнинг Курд автоном тумани раҳбари Маъсуд Борзоний ўзининг президентлик муддатини узайтирмайди. У минтақавий парламентга ўз ваколатларини парламент ва ҳукумат ўртасида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400