Бишкекда сайловларга маъмурий ресурслар қўллашга қарши флешмоб бўлиб ўтди

17 сентябрь куни Бишкекдаги Ёшлар хиёбонида олий ўқув юртларидаги тазйиққа қарши ва ҚР президентининг эътиборини маъмурий ресурлар қўлланишига қаратиш мақсадида «Биз қўрқмаймиз» флешмоби бўлиб ўтди.

Акция иштирокчиларининг сўзларига қараганда, тадбирда баъзи партияларнинг вакиллари, талабалар ва шунчаки лоқайд бўлмаган ёшлар иштирок этди.

Флешмобга 100 га яқин одам келди. Улардан ўнга яқини маълум бир номзодни ёқлаб мажбуран овоз бериш рамзини акс эттириб, оғизларини елимлаб ташлади, кўзларини ва қўлларини қора тасма билан боғлашди. Ўнлаб ёшлар эса байроқ ҳамда ўзлари овоз беришга мажбурлашда айблаётган олий ўқув юртларидан бирининг ректори ва ўқитувчисининг портретини кўтариб олиб, хиёбон бўйлаб ўтди ва бошқа иштирокчиларнинг боғламларини ечишди.

Флешмоб вақтида иштирокчилар талабаларни тазйиқдан қўрқмасликка ва фуқароларни юрак амри билан овоз беришга чақиришди.

Шу билан бирга, бу воқеа арафасида ҳукумат «сайлов кампанияси давомида маъмурий ресурсни қўллаш фактларига қарши, амалдаги қонунларга кўра,дарҳол ва қатъий акс таъсир кўрсатиши» ҳақидаги хабарни тарқатган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зафар рўзиев президент топшириғини биринчи бўлиб бажармоқчи

Қашқадарё — Ишида жиддий камчиликка йўл қўйгани учун кейинчалик узр сўраган Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев янги ўқув йилида мактабларга боради, деб ёзади Zed News. ...

Эрдӯғон билан қодиров нима учун юрт бошқарувидан кетмоқчи?

Ҳафта хаёлга келмаган воқеалар билан бошланса шанбагача қандай ӯзгаришлар рӯй бераркан, деб ҳайрон қоласан, киши. (more…)

Ўттизга яқин иш ўрни яратмоқчи бўлган тадбиркорга нима учун ер берилмаяпти?

Шу йилнинг май ойи бошларида KUN.UZ сайти ходимлари Сурхондарё вилоятида хизмат сафари билан бўлди. Унда ўқувчиларимиз томонидан ёзилган аризалар асосида қатор муаммолар ...