БМТ бош ассамблеясида қозоқ тили янгради

Айни пайтда БМТ Бош Ассамблеясига доир муҳокама авж нуқтада. Президент Ш. Мирзиёевнинг АҚШга қандай учоқда учиб боргани, давлатимиз раҳбарининг рус тилидаги нутқи, баёнотлари ҳар хил баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Муҳокама жараёнида ўз она тилида нутқ сўзлаган давлат раҳбарларининг исми-шарифлари ҳам эътироф этилмоқда. Эътирофга олий минбарда қозоқ тилида нутқ сўзлаган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ҳам сазовор бўлмоқда.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 70 йиллик юбилейи чоғида ушбу ташкилотга асос солганлар ташкилотга нақадар чуқур маъно берганини, ташкилот томонидан ҳозиргача глобал нуқтаи назардан тарихий аҳамиятга эга вазифалар амалга оширилганини алоҳида таъкидлади.

 «Биринчидан, сайёрамиз аҳли сўнгги етмиш йил давомида жаҳон урушисиз яшаб келмоқда. Иккинчидан, дунё миқёсида мустамлакачиликка қарши кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бундан 70 йил олдин эллик бир давлат томонидан ташкил этилган.

У пайтларда дунёнинг кўп қисмини мустамлака давлатлар ва колониал ҳудудлар эгаллаган эди. Бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида 193 мустақил давлат бор. Учинчидан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кундан-кунга қийин, бироқ хавфсизлик ва тараққиёт йўлида ҳамма учун зарур бўлган умумжаҳон муҳокама минбарига айланди», – деди Қозоғистон Президенти.

Н. Назарбоев инсоният БМТ фаолиятидан ўзининг бирдамлигини, ажойиб ягона сайёрамизнинг тақдирига тааллуқли умумийлигини ҳис қилишини алоҳида таъкидлади.

 «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти пойдеворини яратганлар узоқ келажакка ўз кўзи билан нигоҳ ташлай олди. Дунё бугунги кунга келиб уларнинг ташаббуслари ва рўёбга чиққан орзулари маҳсулини кўрмоқда», – деди қардош қозоқ халқи раҳбари.

 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбарида она тилимиз бўлмиш ўзбек тилида эмас, рус тилида нутқ сўзлади.

Президентнинг нутқи ижтимоий тармоқларда кенг кўламда муҳокама қилинди ва бу жараён ҳали давом этмоқда. Президентимизнинг олий минбардан туриб рус тилида сўзлаган нутқига муносабат билдиришда ҳам юртдошларимиз икки гуруҳга ажралди.

Биринчи гуруҳ вакиллари Ш. Мирзиёвнинг рус тилидаги нутқини кескин қоралади, улар бу сафар БМТ минбарида биринчи марта ўзбек тили янграшини орзиқиб кутганларини, аммо ўзларининг орзулари рўёбга чиқмаганини яшира олмай бонг урди.

Иккинчи гуруҳ вакиллари эса Ш. Мирзиёвнинг БМТнинг расмий тилларидан бири бўлмиш рус тилида нутқ сўзлаганини оқлаб, бу борада ҳеч қандай камчилик мавжуд эмаслигини билдириб, давлатимиз раҳбарини қўллаб-қувватлади.

БМТ минбарида, шунингдек, Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган янгиликларга оид сохта маълумотлар ҳам жаранглади. Бунга эскилик сарқити ҳисобланмиш стикернинг, яъни дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш учун рухсат қоғозининг бекор қилинганлигига доир маълумотларни киритишимиз мумкин.

Чунки Ўзбекистонда шу кунга қадар дунё давлатларига чиқиш учун рухсатнома-стикер олиш бекор қилинмаган. Жорий йилда қабул қилинган қонунда эса стикер 2019 йилнинг 1 декабрида бекор қилиниши баён қилинган.

Бундан ташқари, конвертацияга тааллуқли баёнотга нисбатан ҳам эътироз билдириш мумкин. Бундай дейишимизга конвертация масаласи ҳали ҳаётимизда тўла-тўкис ўз ифодасини топмагани сабаб бўла олади.

Шу каби, БМТ минбарида тилга олинган бошқа масалаларда, жумладан, сўз эркинлиги, матбуот эркинлигига доир билдиргиларда ҳам мавҳумликлар мавжуд. Чунки мамлакатимизда бу соҳа равнақи жиддий оқсаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Муаллиф:Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Миб 15 йил аввал ўлган одамга қарзини тўлаш ҳақида огоҳлантириш жўнатди

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Мажбурий ижро бюроси Дукат МФЙда яшаган Марҳабат Эшматова номига электр ва газдан қарзи борлиги ҳақида огоҳлантириш хати юборди. Марҳабат ...

Ўзбекистон ўз автомобилларини чет элга паст нархда сотишни тўхтатди. айтишларича, энди ҳеч қачон «ўзбекистонда қиммат, чет элда арзон» бўлмасмиш

Ўзбекистон ўзи ишлаб чиқарган автомобилларни хорижга паст нархда сотиш билан боғлиқ кўп йиллик амалиётга барҳам берди. Май ойида Россияда Ravon автомобиллари тақчиллиги юзага ...

Каримов даврига сиёсий баҳо бериш вақти етилди

Ўзбек эркакларини қулга, хотинларини чўрига айлантирган Каримов ва унинг қаттоллари ишларига ( 27 йиллик иш...) сиёсий баҳо бериш вақти етилди. Йўқлик ва хорликдан туман – ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400