Ўзбекистонлик шоир Усмон Қўчқор вафот этди

Бугун тонгда таниқли шоир ва таржимон Усмон Қўчқор вафот этди.

Усмон Қўчқор яхши инсон, истеъдодли шоир, маҳоратли таржимон эди. Ҳеч нима даъво қилмасдан, индамасдан ижод қилди. Гарчи юрагида дарди кўп бўлса-да, уни ҳаммага очавермади, фақат ва фақат шеърига ишонди. Инна лиллаҳи ва илаҳи рожиун. Оллоҳ раҳматига олсин! Дўстимизнинг оила азоларига хамдардлик билдирамиз”, — деб ёзган Хуршид Даврон ўз аккаунтида.

Усмон Қўчқор 1953 йил 15 июлида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1975). «Ҳаяжонга кўмилган дунё» (1982), «Акссиз садолар» (1986), «Уйқудаги минора» (1987), «Оғир карвон» (1991), «Чамангул» (1996), «Ширқ» каби шеърий китоблари нашр этилган. «Қувғун» достони ва «Имом Бухорий» шеърий драмасининг муаллифи. Ҳусайн Жовиднинг «Амир Темур» ва «Шайх Санъон» драмаларини, Юсуф Самадўғлининг «Қатл куни», Анорнинг «Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати» романларини ўзбек тилига таржима қилган.

“Мулкдор” сайти ҳам шоирнинг яқинларига ва адабиёт мухлисларига ўз ҳамдардлигини билдиради.

Аудиолар

Чингиз айтматов:қиёмат 48-қисм
Иситма орасида
Бўтакўз (учинчи боб)
Висол (шеър)
Муҳаббат
Бўтакўз (тўртинчи боб)