Нега таълим муаммолари мактабгача бошланади?

Фото: ЎзА

Қўлимда Тошкент аҳолиси ҳақидаги 2013 йил январига оид аниқ демографик маълумотлар мавжуд. Ўйлайманки, ундан кейин ўтган салкам беш йиллик давр ичида жиддий демографик силжишлар рўй бермаган.

Мақола daryo.uz сайтидан олинди

Муаллиф: Элдар Ассанов

Демак, 2013 йил 1 январь ҳолатига кўра Тошкент шаҳри аҳолиси 2,340 миллион кишини ташкил этган. 2015 йилга келиб бу кўрсаткич 2,371 миллион кишига етди. Аҳолининг 63 фоизи ўзбеклар, 20 фоизи руслар, 4,5 фоизи татарлар, 2,2 фоизи корейслардан иборат.

Чилонзор тумани аҳолиси 2013 йили 228 минг кишини ташкил этган; бу туманда Қашқадарё, Самарқанд каби марказий ва ғарбий вилоятлардан ташриф буюрган вақтинчалик аҳоли ҳисобидан, биринчидан, аҳоли сони расмий статистикадагидан бир қадар кўпроқ, иккинчидан, этник ўзбеклар сони ҳам шаҳардаги ўртача кўрсаткичларга нисбатан баландроқ.

Охирги бир-бир ярим ҳафта мобайнида вазият тақозоси билан Чилонзор туманидаги 20 дан ортиқ хусусий ўқув марказларида бўлдим. Уларнинг жуда катта қисмида, абитуриентларни тайёрлаш курслари, тил курслари, қизлар учун ҳунар курсларидан ташқари, болаларга мактабгача таълим бериш курслари («почемучка») бор экан. Бундан ташқари, фақат мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришга ихтисослашган хусусий мактаб ва ўқув марказларида бўлдим.

Ташрифларим натижасида қизиқ бир нарсага гувоҳ бўлдим: туман аҳолисининг тахминан 70–80 фоизи этник ўзбеклар бўлган ҳолда, кузатишларимга қараганда, мактабгача таълим марказларига қатновчи болаларнинг 80 фоизи этник рус, корейс, татар, шунингдек, русийзабон ўзбек оилалари вакилларидир. Яъни, мактабгача таълим масаласида тескари статистикани кузатамиз.

Умуман олганда, туманнинг айнан русийзабон аҳолиси 4–6 ёшдаги болаларини ўқитиб, мактабга алоҳида тайёрлашга мойиллигини кўрдим. Балки адашгандирман, лекин жорий кузатишларимдан шунақа тасаввур ҳосил бўлди. Этник тафовутларга ишонмаганим боис бунақа статистикадан ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Чуқур таҳлилга киришмаган ҳолда ҳозирча бу ўзбек оилаларининг хусусий ўқув марказларига ишонмаслиги ёки бўлмаса молиявий аҳволи билан тушунтирилса керак, деб ўйламоқдаман.

Ўзбек оилалари эса фарзандларини кўпроқ давлат MTMларига (мактабгача таълим муассасалари, яъни болалар боғчаларига) ишониб топширади. Расмий талабга мувофиқ, боғчада ҳам болаларга ўқиш-ёзиш, чизиш, математика асослари, шунингдек, рус ва инглиз тилидан нимадир ўргатилиши керак. Ўтган йили ўнга яқин боғчада бўлиб, уларнинг катта қисми, афсуски, амалда бу талабга жавоб бермаслигига гувоҳ бўлган эдим.

Нархларга келсак. Давлат боғчаларида бола ҳафтасига беш кун, куни билан бўлади. Бунинг эвазига давлатга 110–120 минг сўм тўланади. Хусусий ўқув марказлари ҳафтасига икки кун, одатда шанба ва якшанба кунлари болаларни қабул қилади ва улар билан жами 3–6 соат шуғулланади. Бунинг эвазига қилинадиган тўлов — 120–200 минг сўм.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, моддий нуқтаи назардан давлат боғчалари аҳоли учун манфаатли, лекин ўз харажатларини кўтара олмайди, бу ходимларнинг моддий таъминотига, болаларнинг озиқ-овқати, ўйинчоқлари ва бошқа нарсаларнинг сифатига таъсир ўтказмай қолмайди. Фойда келтирмайдиган муассасада хизмат сифати ҳам тушиб кетаверади. Лекин аҳолининг катта қисми барибир фарзандларини боғчага ишониб топширади — биринчидан, ҳамма ҳам ҳафтасига 3–6 соат ўтказилган машғулот учун 200 минг сўм тўлашни хоҳламайди ёки моддий имконияти етмайди, иккинчидан, ҳамма оилада ҳам иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача ёш болаларга қараб турадиган одам топилмайди.

Хуллас, болалар боғчалари — социализм даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган, аммо замона зайли билан давлат бюджети учун ортиқча, самарасиз институтга айланиб қолди. Уни жиддий тарзда ислоҳ қилиш ёки ҳеч бўлмаса соҳани бутунлай хусусийлаштириш, яна қанақадир бошқа ечимларни ўйлаш керак, назаримда. Ахир 4–6 ёшдаги болаларга бериладиган таълим ва тарбия мактабдаги таълим ва тарбиянинг аҳволига, у эса, ўз навбатида, вояга етган фуқаронинг келажак ҳаётига таъсир кўрсатади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Афғонистон аҳолисининг 25 фоизи ишсизликдан азият чекмоқда

Афғонистон миллий ишчилар уюшмаси ходимларининг таъкидлашича, ўтказилган тадқиқотга кўра, ишга лаёқатли бўлган аҳолининг 25 фоизи ишсизликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда ...

Муаммоларимиз сасиб чиқа бошлади

25 йил бутун дунёга ёпилганимиз, муаммоларни яширганлигимиз натижаси энди муаммолар барча бурчакдан сасиб чиқиб бошлади. Юксак маънавият, менталитет, миллийлигимиз каби ...

Ҳиндистонда келин-куёв чақалоқни тириклайин кўмиб ташлади

Ҳиндистоннинг Шоҳжаҳонпур шаҳрида ота-она ўзининг янги туғилган чақалоғини тириклайин кўмиб ташлади деб, Daily Mail нашри ёзмоқда. Ҳиндистонлик қоҳинлар “қизингизнинг ичига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400