Назарбоев: Олмаота иқтисодиёти Қирғизистон ва Тожикистон ЯИМ беш баробар юқоридир

Олмаота йирик иқтисодий марказ сифатида шаклланди ва замонавий Қозоғистоннинг жаҳон даражасидаги мегаполисига айланди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев шаҳарга қилган амалий ташрифи якуни бўйича баёнот берди, дея хабар беради Оқўрда расмий сайти.

Қозоғистон раҳбариннг айтишича, мустақиллик йилларида шаҳар иқтисоди мунтазам ўсиб борди ва юқори чўққиларга етишди.

«Менга тақдим қилинган маълумотларга кўра, бугунги кунда Олма-Ота иқтисодиёти Грузия ЯИМдан икки баробар, Қирғизистон ва Тожикистон ЯИМдан беш баробар устун туради. Мана шу кўрсаткич нафақат шаҳар, балки мамлакатнинг муваффақиятли тарзда тараққий этаётганидан далолатдир», – деди президент ва бугунги кунда Олма-ота республика бюджетининг донори эканини ҳамда бутун республика бўйича кичик ва ўрта бизнеси яхши кўрсаткичларга эга эканлигини намойиш этаётганини ўз сўзига қўшимчақилди.

2016 йил якунларига бўйича Қирғизистон ЯИМ 458 млрд сомни ёки 6,6 млрд долларга яқинроқни ташкил қилди. Қирғизистон ЯИМ кўрсаткичи ЕАЭС мамлакатлари орасида энг пастлигича қолмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нурсултон назарбоев муддатидан олдин лавозимини топширмоқда

Президент ваколати муддатидан олдин тўхтатилган шароитда Президент ваколати муддати вақтинча Сенат раисига берилади. Бу ҳақида Қозоғистон Республикасининг Биринчи президенти ...

Қўқонда рўмолли қизларнинг рўйхати тузилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда чоп этилган рўмол ўрайдиган Қўқон шаҳри мактаб ўқувчиларининг рўйхатлари хусусидаги мақола юзасидан расмий баёнот ...

Чори бегимқулов сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Сурҳандарё вилояти ҳокимлиги матбуот ҳизматининг маълум қилишича, 2019 йилнинг 19 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида фаоллар йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ...