Шумқадам

Ўзбекда “шумқадам” ибораси бор, бу иборани кўп ишлатамиз, бирор бало ёки офат олиб келган инсонни, “қадами ёқмаган”ларни ўзбек қисқача қилиб “шумқадам” деб қўяди.

Бугун бир шумқадам келибди Ўшпиримга..

Бугунги “қахрамон”имизнинг исми Дарья Асламова.

Дарья ҳоним ўрисистон ватандоши, ўрисистонда туғилган, лекин,  негадир, бу ҳонимни ўз юртидаги кишилар қизиқтирмайди, ўрисистоннинг ҳаробага айланиб бораётгани, ўрис халқи ароқхўрлик,  наркоманлик ортидан қирилиб кетаётгани, ўрис қизлари бир литр пивога танасини алмаштираётгани,  ўрис кампир-у чоллар ташландиққа айланиб  қолгани,  пенсияси қорин тўйғазишга етмаётган миллатдошларининг аҳволи,  ўрислар ночорликдан туалетга киришга пул топа олмасдан ,  вокзал ёнида ярим ўтириб сияётгани… ва бошқа… тупроқларда думалаб ётган “юксак маданият” эгалари ҳам қизиқтирмайди бу кишини. Бу ҳонимни ўз уйидаги ахлатхонага эътибор бермай қўшнини тозаликка чақирувчи кампирларга ўхшатдим негадир.

Гапнинг индаллоси, Украинада сепаратистлар билан апоқ-чапоқликдан то диктатор Асадгача етиб борган Дарья Асламова ҳоним бугун Ўшпиримга ташриф буюрибди..

Ўшга келган шумқадамгул биринчи бўлиб, ўғлини йўқотиб ғам-аламга ботган ўзбек онани, Санкт-Петербургда террорчиликда айбланган Акбаржоннинг онасини уйига борибди.

Онахоннинг эрини ИД террорчиси деб айблашга улгурган Дарья Асламова ҳоним қорни очган шекилли ўзи “шарқ аёли” деб ҳисобловчи бир махаллий  касбдошини эрчитиб сомсахонага борибди. Ўзбекнинг сомсасини ея туриб , бу сомсахоналарда нега қирғиз миллатига мансубларни ўзбеклар заҳарламаслигидан таажубланибди…

Сомсани еб кекирган Дарья ҳонимга шарқ аёлларининг кийинишлари, эркакларнинг соқол қўйиши ёқмади шекилли,  бутун Ўшлик ўзбеклар “ишид”чига ўхшаб кўринибди негадир.

Илҳоми келибди шекилли,паранжи кийганларнинг эрига “масжид пул тўлайди” деб юборибди.

Бозор қилиб юрган Қапар акани ҳам ўзбекка ўхшатди шекилли, сўзининг “исбот”и тариқасида қирғиз кишини ўзбек деб ўйлаб Қапар акани расмга олиб “ўзбекларнинг ишидчилиги”га намуна кўрсатибди..

Дарьяхонга турмуши ўхшамай охирги эрга тегиб тинчигани билан мақтанган хулкарой исмли ўзбеклар бўйича “мутахассис” ўртоғи билан сомсани паққос туширгандан кейин томоғига эт тиқилди шекилли ароқ ичгиси келиб қолибди-ю,  ҳалол ошхонадан ароқ топа олмабди . Ўшда ўзбекнинг ошхонасида ароқ сотилмаслигини ҳам “ишидчилик”ка йўйиб ташлашибди бу яшшамагурлар.

Шўртаккина сомса томоғига тиқилган Дарьяхон ароқ ичолмасдан, аламидан яна эртак тўқишни бошлабди.

Террорчиликда айбланган Акбаржоннинг отасини потенциал террорчиликда айблаганидан ишни бошлаган ҳоним Ўшлик ўзбекларни педофилликда айблаб, қизларни 13 яшардан эрга мажбурлаб берилиши ҳақидаги эртаги билан “мақола”сини тугатибди. Бу кишининг абсурдга тўла мақоласини ўқиб кўпгина саволлар туғилди менда – Дарья ҳонимнинг Ўшда нима иши бор экан? Туркистонликлар яна бир бири билан ахллашаётган вақтда,   чегаралар очилиб,  элнинг кўнглида умид учқунлари ёнаётган пайтда нега бу фитначи кампир келди бизнинг юртга? “катта оға”ни унутиб қўяётган Туркистонликларга  катта оғани эслатиш уринишининг бир босқичими бу?

Нега туҳмат ва фитна тарқатиб юрган Дарьяни ўрисистонга депорт қилиб, унинг “одам”ларини жавобгарликка тортишмаяпти?

Нима иши бор бу шумқадамнинг Ўшпиримда..?

Муаллиф: Умар Туркистонли

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кундош билан яшаш –азоб

Косон тумани Арабхона қишлоғида яшовчи Аслонова Сарвиноз Исроил қизи қишлоқдоши Жуматоев Собиржон Саидмуродович билан 2010 йил октябрда ойида шаръий никохдан ўтиб, эр-хотин ...

100 минг сўмлик купюра одамларнинг доллар йиғишга бўлган қизиқишини пасайтириши тахмин қилинмоқда

Кўпчилик 100 минг сўмлик купюранинг чиқиши инфляцияни кучайтириши мумкин, деган фикрда бўлиши мумкин. Бироқ, янги пул бирлиги инфляция ортишига эмас, аксинча, унинг ...

Яккабоғ туманида ака-укаларни ҳамқишлоқлари ўроқ билан уришди

2019 йил 5 июль куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи 31 ёшли Э.Б. Сурнайтепа қишлоғидаги зовур олдида ўзаро жанжал туфайли ҳамқишлоқлари 27 ёшли М.К. ва унинг ...