Россиянинг “Лукойл” ширкати Ўзбекистонга яна 3 миллиард доллар миқдорида сармоя киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ширкат президенти Вагит Алекперовга маълум қилди.
Алекперов “Интерфакс” агентлигига “Йил охиригача Ўзбекистонга киритган сармояларимиз миқдори 6 миллард долларга етади”, деб айтган ҳамда сўзида давом этиб: “Қандим ва Ҳисордаги объектларни тўлиқ ривожлантириш учун 3 миллиард доллар миқдорида сармоя киритмоқчимиз”, деб билдирган.
Компаниянинг Ўзбекистондаги ишлаб чиқарган барча гази ташқи бозорга юборилади, – деди Алекперов. Шунингдек, “Лукойл” раҳбари Ўзбекистон президенти инвестицион циклдан сўнг янги лойиҳаларни тайёрлаш вазифасини топширганини таъкидлади.
“2021-2022 йилларда биз инвестицион циклимизни тугатамиз ва кейинги лойиҳалар бўйича иш олиб борамиз. Ўзбекистон ҳудудида қазиб олинадиган газни қайта тақсимлаш масалалари бўйича ишлашимиз керак – бу газ кимёидир. Биз бу борада иш олиб борамиз ва муайян вақтдан сўнг ташаббусларимизни тақдим этишга тайёрмиз “, – деди Алекперов.