Ижтимоий тармоқ: ДАН ходимларининг “мойка”чини қўлга тушириши

Ўзбекистоннинг “Ёшлар” телеканалида эфирга узатилган кўрсатувлардан бирида ДАН ҳодимларининг “мойка”да ишловчи йигит мижознинг автомобилини бошқа автомобиллар учун жой бўшатиш мақсадида ташқарига олиб чиққан вақтда ушлаган ҳолатини эфирга узатган.

Видео лавҳада автомобилларни ювиш билан шуғулланувчи йигит билан ДАН ҳодимларининг суҳбати акс этган. Лавҳада аён бўлишича “мойка”чи йигит автомобилни эгаси келгунга қадар ишхонасининг атрофидаги ерлардан бирига қўймоқчи бўлган ва шу вақт оралиғида автомобил бошқариш учун гувоҳномаси бўлмаган ҳолда ДАН ҳодимларининг қўлига тушган.

Лавҳа сўнгида эса эгаси бўлмаган автомобил жарима майдончасига олиб кетилди.

Ушбу лавҳада ижтимоий тармоқда тарқатилгача унга турлича муносабатлар билдирила бошлади.

Гаи ходимлари тўғри қилди. Ўғлим мошинасини ювишга ташлаб келса, ёнида бошқа мойкачи бировни мошинасини хайдаб бизни мошинани пачоқ қилди. Яхшиямки ўзларига ҳеч нарса бўлмади”, деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Шоира Тошкулова.

Яна бир тармоқ фойдаланувчиси Хусан Сайидалиев эса бу фикрга қўшилмайди.

Ходимларни бошқа қиладиган иши қолмадими дейман, камералар кўйилгандан бери. Энди 21 07 эгаси бечора йигит ўз ҳолига қўярмиди. Нима кераги бор бунақа “показуха” қилишни. Ундан кўра шаҳарда “пробка”ларнинг олдини олиб, ҳар чорраҳада йўлларни назорат қилсангларчи”, деб ёзади у.

Бу ГАИ ходимлари “Фейсбук”даги ВТга аъзо бўлиб кўрсада, кунига йўлдаги тартибсизликларни кўриб қанчадан қанча инсонлар йўл транспорт ходисаси туфайли оламдан ўтиб кетаётганликларини кўришса-да. Худди қиладиган иши йўкдек мижозларга хизмат кўрсатаётган ходимга баённома тузишини. Ўзбекистон тугул Америкасидаям мана ҳар ҳафта ювдирамиз калити билан ташлаб кетамиз ташқарига, ўзлари “пылесос” қилиб ичкарига хайдаб киришади ва олиб чиқиб беришади, “клиент”ларга алоҳида ўтирадиган хона қилиб берган. Ўтириб турамиз ўша ерда”, деб ёзади яна бир тармоқ фойдаланувчиси Шухрат Абдулазов.

Аудиолар