Ӯзбекистонда инсон тақдири уй ҳайвоничалик ҳам бӯлмаганими?

Ӯзбекистонда норасмий маълумотларга қараганда айни пайтда бир миллион атрофида Ӯзбекистон фуқаролигига эга бӯлмаган ватандошлар бор. Бироқ бизга исми-шарифи сир сақланиши истагида бӯлган Ӯзбекистон Республикаси ИИВга яқин манба бу кӯрсаткичнинг 700 минг атрофида эканини билдирди.

Энг ачинарлиси, ана шу 700 минггача дея тахмин қилинаётган фуқаролиги бӯлмаган шахсларнинг қарийб 90 фоиздан кӯпи бундан 25 йил олдин парчаланган, ер юзида йӯқ бӯлиб кетган собиқ СССР фуқаролари ва Ӯзбекистонни ӯз она ватани дея ҳисоблайдиган ӯзбек миллатига мансуб юртдошларимиз ҳисобланади.

Марҳум И.Каримов даврида фуқаросиз шахслар тамомила эътибордан четда қолди. Золим Каримов фуқароликка оид халқаро қонун ҳужжатларига, амалдаги қонун-қоидаларга, ҳатто ӯзи имзо чеккан меъёрий ҳужжатларга ҳам амал қилмади.

Бироқ  Ӯзбекистоннинг янги раҳбари бу масалага қисман ойдинлик киритди.  2016 йилнинг декабридан шу кунгача 300 дан кӯп фуқаролиги бӯлмаган шахсларга Ӯзбекистон фуқароси паспорти берилди.

Лекин айни пайтда бу жараён ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз, билдиргиларсиз яна тӯхтатиб қӯйилди. Шу тариқа Каримов сақлаб келган собиқ СССР фуқаролари ҳуқуқи яна ҳимоясиз қолди.

Ҳукумат шу кунгача фуқаролиги бӯлмаган шахсларга Ӯзбекистон фуқароси паспортини қачонгача бериб тугатиши ҳақида ҳеч қандай билдирги билдирмади. Бироқ фуқаролиги бӯлмаган шахслар тақдирига беписанд муносабатда бӯлаётган ҳукуматимиз 2017 йил 27 сентябрда  Ўзбекистонда 2020 йил 1 июлга қадар жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ҳайвонларнинг ягона идентификация тизими жорий этилиши тӯғрисида махсус қарор эълон қилди. Бу ҳақда gazeta.uz хабар тарқатди.

Хабарга кўра, барча жониворлар (қўй, қорамол, чўчқа, от, эшак ва туя, шунингдек, ит ва мушуклар) босқичма-босқич идентификация қилиниб, ягона электрон ахборот тизимига киритилади.

Бу эса тушунарлироқ тилида айтганда уй ҳайвонларининг “паспорт” билан таъминланишини англатади.

Ягона ахборот тизимига маълумотларни туман ва шаҳар ветеринария бўлимлари киритади. Ҳайвонларга индивидуал рақам берилади. Ҳужжатда, шунингдек, барча турдаги ҳайвонларга электрон чиплар ўрнатилиши мумкинлиги қайд этилган. Идентификация жараёни пулли бўлади.

Маълумотлар базасида жониворнинг рақами, тури, жинси, лақаби, туғилган жойи ва вақти, эгасининг исм-шарифи, юридик шахснинг исми ва манзили, сақлаш жойи, ветеринар паспорти ҳақидаги маълумотлар, эҳтимол ҳайвоннинг расми кабилар ўрин олади.

Ӯйланиб қоласан киши, бу нимадан далолат, Ӯзбекистонда инсон тақдири, шаъни-шавкати, шахсидан кӯра уй ҳайвонлари тақдири, шахси устун бӯлганими? Ҳукуматимиз  қачонгача инсон ҳуқуқларига беписанд муносабатда бӯлишади?

Муаллиф:Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент- андижон йўналишидаги йўловчи поезди нима сабабдан тўхтаб қолди?

Андижон вилоятига йўлга чиққан поезд бир соат тўхтаб қолгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалганди. “Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” акциядорлик жамияти бу ҳолат юзасидан ...

Швецияда мусулмон ва насроний мазорларига ҳужум уюштирилди

Полиция ҳужумчилар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтиб, воқеа гувоҳларига алоқага чиқишини сўранди. Швециянинг Малмё шаҳридаги Остра қабристонида камида 20 ...

Ўзбек аёлининг жасади кореяда топилди

26 июль куни Жанубий Кореянинг Чунгнам провинциясида Ўзбекистон фуқароси Н.Ю.нинг жасади топилган. Бу ҳақда Мамлакатнинг Сеул шаҳридаги элчихонаси Консуллик бўлими берган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400