Қирғизистон Парламенти қирғиз-ўзбек чегараси тўғрисидаги шартномани ратификациялади

ҚР Парламенти уч ўқишда қирғиз-ўзбек давлат чегараси ҳақидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Парламент матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ҳужжатни ёқлаб йиғилишда иштирок этган 97 депутатнинг 97 нафари овоз берган.Шартнома муҳокамалари ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди.

Жоғорку Кенеш қонун лойиҳасини биринчи ўқишда 21 сентябрь куни маъқуллаган эди. Парламент томонидан ратификация қилинган ҳужжат Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари томонидан Алмазбек Атамбоевнинг Тошкентга ташрифи давомида имзоланади. Хабарларга кўра, ташриф 5 октябрга режалаштирилган.

Қирғиз-ўзбек чегараси тўғрисидаги шартнома 5 сентябр куни Бишкекда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи вақтида имзоланган эди. Ҳукумат маълумотига кўра, шартномада 1378 километрлик умумий чегаранинг 1170 километри, яъни 85 фоизи белгилаб берилган. Қолган 208 километри (15%) йил охиригача аниқланиши кераклиги айтилмоқда. Чегараларнинг белгиланмагани боис чегара ҳудудларидаги аҳоли ўртасида бир неча бор низолар юзага чиққан эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек аёли 77 ёшли британиялик миллионерга турмушга чиқди

Англияда 77 ёшли лорд-мусулмони Муҳаммад Илтаф ўзидан 45 ёш кичик ўзбек аёлига уйланди. Бу ҳақда “Даракчи” нашри Daily Mail хабарига таяниб ёзмоқда. Фото:dailymail 77 ёшли ...

Путиннинг охирги 6 йилдаги даромадларини эълон қилинди

Россия Марказий сайлов комиссияси ҳозирги президент ва президентликка номзод Владимир Путиннинг охирги олти йилдаги даромади тўғрисидаги маълумотларни маълум қилди. Бу ҳақида ...

Давлат бюджети маблағларининг талон-торож қилиниш ҳолатлари ортиб бормоқда

Жорий йил 91,4 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди, 2018 йилнинг мос даврида эса ушбу кўрсаткич 38,3 млрд сўмни ташкил этган. Давлат молиявий назорати департаменти ...